Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 15,77 сўмга кўтарилиб, 12 305,17 сўм бўлди. Евро 33,37 сўмга тушиб, 13 278,51 сўм бўлди. Рубль 2,19 сўмга пастлаб, 131,98 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 289,40 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси пастлаганди.
Изоҳ (0)