Мартен Скорсезенинг “Гулли ой қотиллари” номли картинаси Нью-Йорк кинотанқидчилари уюшмаси (NYFCC) томонидан йилнинг энг яхши фильми деб топилди.
Шунингдек, фильмдаги роли учун Лили Гладстон “Энг яхши аёл актриса” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Скорсезенинг ижод маҳсуллари бунга қадар ҳам икки марта бош мукофотга 1990 йилда “Яхши йигитлар” ва 2019 йилда “Ирландиялик” билан лойиқ кўрилган.
“Гулли ой қотиллари” кинокартинаси 1920 йиллар Оклаҳомадаги маҳаллий жиноятчиларнинг бир қатор қотилликлари ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда бош ролларни Леонардо Ди Каприо ва Роберт Де Ниро ижро этган.
Шу билан бирга, танқидчилар режиссёрлик мукофотини Кристофер Ноланга “Оппенгеймер” фильми учун берди. Ғолиблар қаторида Хаяо Миязакининг “Бола ва қуш” мультфильми ва Жюстин Триенинг “Қулаш анатомияси” ҳуқуқий драмаси ҳам жой олган.
Маълумот учун, Нью-Йорк кино танқидчилар уюшмасига 1935 йилда асос солинган бўлиб, ташкилотда Нью-Йоркдаги газета, журнал ва интернет нашрларидан 30 дан ортиқ кинотанқидчилар бор.
Изоҳ (0)