Қизил денгизда учта тижорат кемаси ва битта Америка эсминеци Яман ҳусийлари ҳужумига учради, деб хабар қилди АҚШ Марказий қўмондонлиги.
Қўмондонлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, соат 9:15 атрофида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари эсминеци Яман ҳусийлари назорати остидаги ҳудуддан ракета ҳужумини қайд этган. Ракета Багама ороллари байроғи остидаги Unity Exploreр юк кемаси яқинидан учиб ўтган.
Бир неча соат ўтгач, эсминец Ямандан учиб келаётган дронни ҳам уриб туширган. Хабарда қайд этилишича, ҳарбий кема ҳужум нишони бўлган-бўлмагани номаълум.
Кейинчалик, Америка кемаси янги ракета ҳужумидан бир оз зарар кўрган Unity Exploreрънинг фавқулодда сигналига жавоб берди. Эсминец унга ёрдам бераётганда яна бир дрон уриб туширилди.
Шундан сўнг яна иккита кема — № 9 ва Сопҳиэ II юк ташувчилари ракета зарбалари туфайли авария сигналини юборди. Эсминец уларга ҳам ёрдам берди. Бу вақтда яна бир дрон уриб туширилди, дейилади хабарда.
Пентагон воқеага изоҳ берар экан, бундай ҳужумлар халқаро савдо ва денгиз хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солаётганини таъкидлаб, ҳужумларда Эронни ҳам айблади.
Ямандаги ҳусийлар томонидан амалга оширилган бу ҳужумлар тўлиқ Эрон томонидан уюштирилган, деб ишониш учун барча асосларимиз бор, — дейилади баёнотда.
Ўз навбатида, ҳусийларнинг ҳарбий қаноти вакили Яҳё Сери “Ансор Аллоҳ” гуруҳи жангариларнинг “огоҳлантиришларига жавоб бермаган” Unity Exploreр ва № 9 Исроил кемаларига ҳужум қилганини тасдиқлади. Шунингдек, у Исроил Ғазо секторидаги жангларни тўхтатмагунча ҳусийлар “Исроил кемалари”га ҳужум қилишда давом этишини таъкидлади.
“Ансор Аллоҳ” гуруҳи 2015 йилдан бери Яманни амалда бошқариб келмоқда. Ҳусийлар Исроилга қарши урушда ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” билан яқин алоқага эга эканига ишонилади.
Аввалроқ ҳусийлар Исроил билан боғлиқ барча кемаларга ҳужум уюштиришини маълум қилганди. BBC рус хизмати хабарига кўра, ўшандан бери исроиллик тадбиркорларга тегишли кемалар камида тўрт марта гуруҳ ҳужумига учраган.
Изоҳ (0)