Наманганда газга ноқонуний уланиб, фойдаланган якка тартибдаги тадбиркор 1 млрд сўмдан ортиқ зарарни тўлайдиган бўлди.
Унинг газдан ноқонуний фойдалангани “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Наманган шаҳаргаз” бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва соҳа объектларида олиб борилаётган ўрганишлари вақтида аниқланган.
Янги Наманган туманидаги Ахсикент маҳалласи 1-Комил Ёрматов кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.А.” кулолчилик цехида газ ҳисоблагичдан ташқари ер остидан яширинча газ қувури тортган.
Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисобланган ва 1 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган. Ноқонуний уланган қувур пайвандлаш ускунаси орқали тармоқдан ажратилган.
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Бундан аввал Фарғонада оҳак цехи 1 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди.
Изоҳ (0)