Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та АГТКШ 34 миллиард 640 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
1 декабрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Тошкент шаҳриниг Бектемир туманида жойлашган “Т.V.Г.” МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “О.Э.Г.” МЧЖ ва “П.О.” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур учта шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 миллиард 640 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Изоҳ (0)