Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.
Хабар берилишича, ҳолат 30 ноябрь куни 18:30 да Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида содир бўлган. 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз (Туркия фуқароси) номаълум сабабларга кўра, 6-қаватдан ўзини ташлаган. Олган тан жароҳатлари оқибатида у шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)