Тошкент метросида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 28 ноябрь куни соат 14:58 да “Қўйлиқ” бекатида содир бўлган. Шу сабабли Ерусти ҳалқа йўли йўналишининг бир томони вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган.
Хабарда эркакнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Ҳолат юзасидан батафсил маълумот дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач маълум қилинади.
Изоҳ (0)