Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 45 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 29 ноябрь куни юз берган. Қорақалпоғистонлик эркак Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ўзини ташлаган.
Марҳумнинг акаси суҳбат давомида маълум қилишича, укаси шу йилнинг 26 ноябрь куни Тошкентга унинг олдига ишлаш мақсадида келган, уни ўзи ишлайдиган “Т.А” МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадири билан суҳбатга олиб кирган. Аммо укасининг тоби бўлмагани сабабли ишлаш учун ҳоли бўлмаган ва шу сабабли укаси ишга кира олмаган.
29 ноябрь куни соат 06:00 лар атрофида укаси билан ўзи вақтинчалик истиқомат қилган манзилда нонушта қилишган, укаси унга Қорақалпоғистонга қайтиб кетишини, ўша ерда бирор иш топишини айтган. Шундан сўнг ака иш жойига чиқиб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)