Тошкент метрополитенининг Дўстлик-2 бекатида йигит поезд йўлига сакради. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 4 август санасида Тошкент метрополитенининг Дўстлик-2 бекатида фуқаро А.М. метро йўлига тушиб қолган бош кийимни олиш мақсадида ўзбошимчалик билан поезд йўлига тушган. Metropolитен ва ички ишлар органи ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар орқали йўловчи зудлик билан хавфсиз тарзда платформага чиқарилган. Фуқаро А.М.га нисбатан “Metropolитендан фойдаланиш тартиб-қоидалари”га амал қилмагани сабабли баённома расмийлаштирилди.
“Шу билан бир қаторда метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланувчи юқори кучланишли электр токи мавжудлигини эслатиб ўтамиз. Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Бу каби ҳолатларга дуч келганингизда зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)