• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Умримнинг охиригача бу шармандалик билан яшашга тўғри келади». Марям Тиллаева эри унинг ярим яланғоч суратини рухсатсиз эълон қилгани ва бобосининг совғаси ўғирлангани ҳақида

    Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, Инста-блогер Марям Тиллаева турмуш ўртоғи Амиран билан ажрашиши сабаби, ярим яланғоч сурати унинг розилигисиз тарқатилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @amiran495

    Фото: Instagram / @amiran495

    «Эрим билан муносабатларим мавзусида гапиришни умуман хоҳламагандим. Биз ҳали ҳам қонунан эр-хотинмиз. Лекин биз бирга яшамаяпмиз, гаплашмаяпмиз. Менга турли YouTube-каналлардан интервью қилиш таклифи билан чиқишди. Ўйлашимча, ҳозир шундоқ ҳам бутун дунёда хаос ҳукмронлик қилмоқда, глобал миқёсда турли зиддиятлар мавжуд, шунинг учун ўз муаммоларим ҳақида гапиришни лозим деб ҳисобламайман. Одамларнинг ташвиши меникидан ҳам кўпроқ ҳозир. Агар интервью берадиган бўлсам, у ерда ўзимнинг эришган ютуқларим ҳақида гапиришим керак, мен билан юз берган кўнгилсиз ҳолат ҳақида эса озгина тўхталиб ўтсам бўлади.

     

    Фото: Instagram / @amiran495

    Фото: Instagram / @amiran495

    Нима учун жонли эфирга чиқиб, бу мавзуда гапиряпман? Кеча эримнинг бир интервьюсига кўзим тушди, у ерда мен ҳақимда сўз бораётган экан. Эрим ўз фикрларини чиройли шакллантира олади, бошқалар кўзига қандай қилиб олижаноб инсон бўлиб кўринишни яхши билади. Аммо аслида ундай эмас. Мен бир ярим йил бу инсон билан яшаб, қандай кунларни бошдан кечирганимни ҳаммага сўзлаб бермоқчи эмасман. Бугун қандай ҳис-туйғулар билан яшаётганимни ҳам бўлишмайман. Агар бошимдан нималар ўтганини билсангиз, шокка тушиб, менга раҳмингиз келган бўларди. Мен ўзимга ачинишларини хоҳламайман. Шунинг учун кўрган-кечирганларимни фақат яқин дўстларимгина билади. Улар ёрдамга муҳтож пайтим мени қўллаб-қувватлади. Мен ҳақиқат тарафман, одамлар аслидан кўра яхшироқ кўриниш учун ёлғонлар тўқиб чиқаришига қаршиман.

    Мен Москвага ўша инсонни севганим, у билан кейинги ҳаётимни қуришни истаганим учун кўчиб ўтгандим. Ёш бўлганим ёки нимагадир тайёр бўлмаганим айрилишимиз сабабчиси эмас. Бу инсон ҳақида ёмон гапиришни истамайман, бизнинг ажрашишимизга менга ўтказилган руҳий ва жисмоний босим сабаб бўлди. Бундан ташқари, мен гапиришни истамайдиган бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳали ўзимга келолмадим, бунинг учун психолог билан узоқ муддат ишлашим керак.

    Мен содда ва аҳмоқ бўлган эканман. Шунинг учун ҳам бошимдан ўтганларга қайсидир маънода ўзим ҳам сабабчиман. Осмонда учиб юрган эканман. Шуни айтишим керакки, болалигимда мактабда жуда кўп таҳқирлашларни бошдан кечирганман. Мусулмон бўлганим учун бошимни унитазга тиқишлар, ҳақоратларни кўрганман, калтакланганман. Аммо мен бир ярим йиллик турмушимда кўрганларимни ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман. Бу ҳақда гапириш жуда қийин, сабаби оилам, менга яқин инсонларим ва ўзим азият чекдим. У инсондан буёғига мени, оиламни, бувимни умуман тилга олмасликни сўраган бўлардим», — дейди Марям Тиллаева.

    Марям, шунингдек, муҳокамаларга сабаб бўлган ярим яланғоч сурати турмуш ўртоғи томонидан унинг розилигисиз тарқатилгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @amiran495

    Фото: Instagram / @amiran495

    «Америкада менинг муҳокамаларга сабаб бўлган яланғоч суратимни тарқатганлик учун мени ҳимоя қиладиган қонун моддаси бор. У Ревенге порн деб номланади. Мен бундай суратимни ҳеч қачон ижтимоий тармоққа жойламаган бўлардим, розилик ҳам бермаганман. Бироқ сен ҳар кунлик манипуляция ҳамда таҳқирлашга асосланган муносабатларда бўлсанг, сен инсоннинг «севгиси»ни йўқотмаслик учун, уни ранжитмаслик учун ҳамма нарсага тайёр бўласан. У 35 ёшида, онгли равишда шундай ўйин ўйнади. Амиран ижтимоий тармоқлар шундай ишлайди, деди. ‘Сен ҳеч нарсани тушунмайсан’, деди. Бу хайп, мен уни қўллаб-қувватлашим кераклигини айтди, ‘Буни иккимиз учун қиляпман’, деди. Мен йиғладим. Ҳозир эса шу ҳақда ўйлаб, ўзимни шунчалик ерга урганимдан афсусланиб кетяпман. Унинг постидан кейин менга тасаввур қилиб бўлмайдиган нафрат ёғилди. Мени фоҳиша деб аташди, ўлим тилашди, таҳдидлар бўлди. Ўша расмни Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма кўрди, уни қариндошларим, бувиларимга кўрсатишди. Бу — мен ҳаётимнинг охиригача шу шармандалик билан яшашга тўғри келадиган ҳолат.

    Мен эримнинг бу қилмишидан сўнг уни тушунмай қолгандим, бироқ уни севганим учун қўллаб-қувватлаб, фақат ўзимга ёмон қилардим.  Оилам олдида, отам, онам, укам, синглим, бобом, бувим ва халқимиз олдида уятга қолдим. Шунда ҳам Амиран тараф бўлдим. Ўшанда ақлим қаерда эди, тушунмайман. У ўшанда биргина пости билан ота-онам билан муносабатларимга бутунлай нуқта қўйди. Уларни тушунаман. Амиран ниятига етди. Мени оилам ва дўстларимдан ажратиб қўйди. Мен эса ўшанда ўзим тушунмаган ҳолда жуда қаттиқ депрессияга тушиб қолгандим», — дейди Марям.

    Марям Тиллаеванинг айтишича, Амиран Сардаров унинг бобоси совға қилган зирагини ўғирлаган.

    «Мен уни Худога солдим. Мен ҳаёт йўлимда давом этаман, у эса ўзининг наркотик ботқоғида, жиннича шоулари билан қолаверсин. Лекин менга бобом совға қилган зиракни ўғирлаш бу одамнинг кимлигини кўрсатади. Бу ерда гап пулда ҳам эмас, ўша нарсанинг менга қанчалик қадрли эканлигида. У шунақа кимса. Тушунишимча, бу ҳаммага аллақачон аён эди», — дейди Марям.

    Фото: Instagram / @mashatilly

    Фото: Instagram / @mashatilly

    Маълумот учун, Марям Тиллаева 2021 йилнинг 13 апрель куни россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан эди. Уларнинг тўйи Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида, жуфтликнинг дўстлари иштирокида бўлиб ўтган. Марям тўйи тор доирада, камтарона тарзда нишонланганига қарамай, ўз орзусидагидек ўтганини айтган эди. У тўйдан кейин Instagram саҳифасини фаол юрита бошлади, унинг кузатувчилари сони қисқа муддат ичида бир неча юз мингга кўпайди. У саҳифасида кундалик турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилиб берарди.

    Амиран Сардаров 2021 йилнинг 5 август куни рафиқаси Марямнинг ички кийимсиз тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлади. Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда муҳокамалар ва кескин танқидларга сабаб бўлди.  Instagram фойдаланувчилари Марямнинг ушбу номақбул суратига танқидий муносабатини ҳатто унинг онаси Лола Тиллаева-Каримова саҳифасида ҳам билдира бошлади. Лола Тиллаева-Каримова ушбу ҳолатни қизининг онгли ҳаёти Европада ўтгани, нима мумкин-у, нима мумкин эмаслиги ҳақида ўз тушунчалари борлиги билан изоҳлаган эди. Шунингдек, интернет фойдаланувчиларидан қизининг суратига қарамаслик, бунинг ўрнига бошқа ишлар билан шуғулланишга чақирган эди.

    Кейинроқ Амиран Сардаров саҳифасидан ушбу суратни ўчириб ташлаб, номақбул ҳазили учун Каримовлар оиласидан кечирим сўраган эди. Марям эса турмуш ўртоғига унинг контенти ёқишини, ҳеч кимдан кечирим сўраш керак эмаслигини айтган эди.

    Амиран интервьюларидан бирида тўйдан сўнг, Марямнинг ота-онаси улар билан гаплашмай қўйганини айтган эди.

    2022 йилнинг февраль ойида Амиран Марям билан ажрашганини эълон қилди.

    «Биз Маша билан ажрашдик, афсуски, шунақаси ҳам бўлади. Сенга ҳаётимда бўлганинг учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сен ёрқин, ақлли ва шижоатлисан. Ҳар доим шундай бўлиб қолишингни тилайман. Ҳеч қачон ғам чекма! Аминманки, ҳаётингдаги энг яхши кунлар ҳали олдинда, ўз бахтингни топасан. Сенга ҳаммаси учун раҳмат!», — деганди Амиран Сардаров.

    29.04.2022, 15:48   Изоҳ (0)   92958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ота-онасидан эрта айрилиб, етимлик азобини тотган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    29.04.2022, 12:56

    Instagram: 650 млн сўмлик машина харид қилган Ҳамдам Собиров, пойтахтда ресторан очаётган Сайёра Қозиева, касбини ўзгартирган Асал Шодиева

    28.04.2022, 22:05

    Тежамкор миллионерлар: Кира Найтли, Киану Ривз ва жуда камтарона яшайдиган бадавлат юлдузлар (фото)

    28.04.2022, 17:44

    Рол учун 4 марта семириб, озган ҳамда сунъий соч тақишини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги фикрингизни ўзгартириб юборадиган маълумотлар

    28.04.2022, 15:43

    Унутилган гўзаллар: маҳорати етарлича баҳоланмаган Голливуд актрисалари

    28.04.2022, 13:56

    Instagram: Алишер Қодировни концертга таклиф қилган Даврон Кабулов, Dili.me туғилган кунидаги сюрприз, Миролим Қиличев оиласидаги жудолик

    27.04.2022, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.