Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, блогер Марям Тиллаева TikTok’даги саҳифаси орқали кузатувчиларининг саволларига жавоб берди.
TikTok фойдаланувчиларидан бири Марямдан «Халқнинг пули қаерда?», деб сўради. Марям эса унга жавобан: «Мен ота-онамнинг пулини ишлатмайман, мен пулни ўзим ишлаб топаман. Шунчаки моддий имконияти саёҳат қилишга етадиган дўстларим билан дам оляпман. Уларнинг пули меҳмонхонада тунашга ҳам, кемада сайр қилишга ҳам етади.
Бунинг нимаси тушунарсиз? Балки, мен саёҳат қилишга қурби етадиган йигитлар билан дўстлашгандирман? Бу мени асабийлашишга мажбур қиладиган савол.
Айтганча, яқинда катта интервью бераман ва у ерда мен қандай қилиб пул топишим ҳамда вақтни қай тарзда ўтказишим ҳақида сўзлаб бераман. Чунки бу менга қўйилган тамғадек гап. Агар чуқурлашадиган бўлсак, бошқаларга қаранг, улар қандай яшаяпти?», — дейди Марям Тиллаева.
Изоҳ (0)