Туркияда ёмғирдан кейин денгиз қирғоқларидан тошиб, йирик шаҳарларни сув босди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Туркияда 81 та провинциядан 44 тасида хавфнинг “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинди, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли яна 20 та провинцияда “сариқ” даража эълон қилинди. Анталия вилоятининг бир қанча шаҳарларида сув тошқинлари юз берган. Измир эса энг кўп зарар кўрган. Жабрланган шаҳарлар орасида машҳур Даламан курорти ҳам бор.
Измирнинг Мавишеҳир туманида фуқаролар сиреналар ёрдамида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирилган.
Истанбулда ҳаво ҳарорати бирданига 10 даражага тушиб, 8 даража илиқликни ташкил қилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир ёғмоқда. Довул туфайли Истанбулнинг Сабиҳа Гёкчен аэропортида рейсларнинг 15 фоизи бекор қилинган, бошқа аэропортларда ҳам бекор қилиш ва кечикишлар кутилмоқда.
Изоҳ (0)