• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўқувчини пулга ўргатяпсиз, деб маломат қилганлар ҳам бўлди”. Ўз маошидан ўқувчиларга стипендия бераётган андижонлик ўқитувчи

    Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ёрқиной Маматисақова ўз маошидан раҳбарлиги остидаги синфнинг энг аълочи ўқувчилари учун “Устоз стипендияси”ни жорий қилгани ҳақида хабар қилинганди. “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов ўттиз йилдан буён мактабда ўқувчиларга рус тилидан билим бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова билан суҳбатлашди. Суҳбат “Устоз стипендияси”ни жорий этишга туртки бўлган омиллар, таълим жараёнидаги муаммолар ҳамда ўсмир ёшидаги ўқувчиларни қандай қилиб ўқишга қизиқтириш ҳақида бўлди.

    Фото: “Дарё”
    1969 йилда Марҳамат туманида туғилганман. Бола бўлсам ҳам маҳалламизда, ўқишда доим ўзимдан бир-икки ёш катта опаларим билан юрардим. Шу сабабли опаларимга эргашиб мен ҳам мактабга борганман. Бироқ ёшим етмагани боис мени қабул қилишмаган. Роса йиғлаганман. Бир ҳафтадан ортиқ мактабга келиб юрганман. Шундан кейин опам уйда тахталарни ғиштнинг устига қўйиб, “кел мен сенга дарс ўтаман” деб, ўқиш-ёзишни ўргата бошлаган. Шу сабабли биринчи синфга чиққунимча ўқиш-ёзиш ва санашни ўрганиб бўлганман. Болаликдан таълим олишга бўлган қизиқишим сабаб битиргунимга қадар доим аълочи ўқувчилардан бўлишга ҳаракат қилдим. Ҳаттоки юқори синфларга ўтгандан кейин ўзимиздан кичик синфларга дарслар ўтдим. Бизга биринчи ҳарф танитган устозимиз, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Раҳматилло Жўраевнинг шу кунгача етиб келишимизда ҳиссаси катта, — дейди Ёрқиной Маматисақова.

    Суҳбатдошнинг айтишича, у болаликдан суҳандон бўлишни орзу қилган, бироқ уйдагилари уни пойтахтга юборишни истамаган. Шу сабабли у мактабни битиргач, Андижон давлат тиллар педагогика институтига ҳужжат топширган.

    Болалагимда журналист, суҳандон бўлишни орзу қилардим. Шунинг учундир барча тадбирлар менинг бошловчилигимсиз ўтмасди. У пайтларда камдан кам ота-она фарзандини пойтахтга жўнатишарди. Шу сабабли мактабни битириб, уйдагиларга мақсадимни айтганимда “Қиз болага узоқда нима бор, буни хаёлингдан чиқариб ташла. Ўқисанг, ўзимизда ўқи”, деб розилик беришмаган. Суҳандон бўлиш билан бирга кўнглимда яна бир касб — ўқитувчиликка ҳам меҳрим бор эди. Мактабнинг 10-синфини битириб, Андижон давлат педагогика институтига ҳужжат топширганман. Бироқ имтиҳондан икки кун олдин дадам Отажон Аҳмедовнинг вафот этгани руҳиятимга таъсир қилгани учун етарли балл тўплай олмасдан биринчи йилдаёқ йиқилганман.

    Мен талаба бўлишим керак деган мақсадни рўёбга чиқариш учун қаттиқ тайёргарлик кўрганман ва 1988 йилда талабалик бахтига муяссар бўлганман. 1993 йилда Андижон чет тиллари институтини тамомлаб, ўзим таҳсил олган мактабга ишга қабул қилинганман. Мана ўттиз йилдан буён ушбу даргоҳда ўқувчиларга рус тилидан дарс бериб келяпман. 

    Кўпчилик мендан нега ўзбек мактабда ўқиб рус тили ўқитувчиси бўлишга қарор қилгансан, дейишади. Мактабимиз чегара ҳудудда жойлашган. Шу сабабли қишлоғимизда турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаганмиз. Биз ўқиган пайтларда рус тили биринчи синфданоқ ўргатилган ва ушбу фан ўқитувчилари асосан русийзабон кишилар бўлган. Мисол учун бошланғич синфларда бизга Раиса Богданова рус тилидан таълим берган ва шу аёл менда тилга бўлган меҳрни уйғотган. Авваллари айрим фанлар чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган синфлар бўлар эди. Рус тилидан яхши ўқиганлигим боис мени “Б” синфдан “А” синфга ўтказишган. Бизга Маъмиржон Ҳожиматов исмли ўқитувчи синф раҳбарлик қилган. Юқори синфларда деярли ҳар куни рус тили ўтилган, — дейди қаҳрамонимиз.

    Ёрқиной опанинг таъкидлашича, ўқитувчи бўлиб ишлагандан кейин фидойи бўлиши, ўқувчини қизиқтира олиши керак. Шундагина у кўзлаган натижага эришиши мумкин.

    Ёрқиной Маматисақова.
    Фото: “Дарё”
    Мактабда ўқитувчи бўлгандан кейин фидойи бўлиб ёниб ишлаш керак, деб ўйлайман. Бу мактабда бундай ишлаётган фақатгина мен эмас, мен кабилар жуда кўплаб топилади. Педагог энг аввало ўқувчини қизиқтира олиши муҳим деб ҳисоблайман. Қишлоқ жойларда ўқувчиларни қизиқтириш учун турли тўгараклар, тадбирлар ва танловлар катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бунга алоҳида эътибор бераман. Ҳамкасбим ва шогирд ўқитувчилар билан бирга уч йил аввал мактабимизда истеъдодли ўқувчилардан иборат “Золотая рибка”(Олтин балиқча) номли қўғирчоқ театрини ташкил этганмиз. Бунга ўзимиз ҳомийлик қиламиз. Шу кунга қадар ўқувчилар билан бирга жуда кўплаб спектаклларни саҳналаштирганмиз. Ҳаттоки “Олтин балиқча” ҳамда “Зумрад ва Қиммат” номли спектакларимизни қўшни мактаблар ва боғчаларда рус ва ўзбек тилларида қўйиб бердик”, — дейди Ёрқиной Маматисақова.

    Педагогнинг қайд этишича, ўтиш ёшидаги ўқувчиларни бошқариш қийин, аммо бунинг уддасидан чиқса бўлади. Улар билан ўта яқин бўлиб, сирлашиб, гаплашилса, кўзланган самарани бериши мумкин. 

    Айни пайтда рус тилидан дарс бериш билан бирга 10-синфга раҳбарлик ҳам қилиб келаман. Ушбу ўқувчиларни менга 7-синф ўқиётган пайтда беришган. Унда синф 21 нафар ўғил бола ва 11 нафар қиздан иборат эди. Ўзингизга маълум ўғил болалар кўп синф бир оз оғирроқ ҳисобланади. Бундан ташқари, айрим ўқувчиларнинг бошқа ихтисослашган мактабларга ўтиб кетиши ортидан иккита синф бирлаштирилган ҳолда эди. Шунинг учун ҳам бошида жамоа ташкил қилиш бир оз қийин бўлди. Болалар ўтиш ёшида бўлгани учун уларга алоҳида эътибор зарур эди. Бунинг учун анча ҳаракат қилдим. Синф соатларига алоҳида эътибор қаратдим. Дарсдан ташқари вақтларда уларни музейларга, табиат қўйнига экскурсияларга олиб бордим. Шунда бир нарсага амин бўлдимки ўқувчи билан ўта яқин бўлиб, сирлашиб, гаплашса кўзланган самарани бераркан. Синфим билан мен ўта яқин бўлиб кетганман. Қисқа муддат ичида одобли, бошқаларга ўрнак бўладиган синфга айланди, — дейди педагог ўқитувчи.

    Маматисақованинг айтишича, уч йилдан буён ўқувчиларни турли совғалар билан рағбатлантириб келади. Бироқ 10-синфга ўтгандан сўнг қандай рағбатлантириш ҳақида узоқ бош қотирган ва хорижлик ўқитувчиларнинг тажрибасидан фойдаланиб кўришга қарор қилган.

    Синф раҳбарлари ва юқори синфларда дарс берадиган ўқитувчилар яхши билишади ўқувчиларда 10—11-синфга ўтгач салбий ўзгаришлар юз беради. Кимдир ўқишни ташлаб юборса, кимдадир умуман мактабга келишга ҳам қизиқмай қўйиш ҳолатлари кузатилади. Дарсларга кирганда ўқитувчиларнинг асабини бузиш ҳолатлари ҳам учрайди. Тенгдошлари билан тез-тез уруш-жанжаллар қилиши ҳам бор гап. Нафақат устозлар, балки ота-оналарнинг ўзи ҳам шикоят қиларди. Шу сабабли синф раҳбар сифатида уларни қандай рағбатлантирсам ўқишга қизиқиши янада ортади, деган фикр хаёлимдан доим ўтиб келарди. Аввалари блокнот, китоб, ручка ва шунга ўхшаш совғалар бериб рағбатлантириб келардим. Бироқ булар ўсмирлик даврида бўлганлиги учун жиддий рағбатлантиришим ва мотивация беришим керакки, келажакда таъсир қилиши лозим деб ўйлардим. Изланишлар давомида интернет орқали айрим ғарб мамлакатларида юқори синф ўқитувчиларига стипендиялар жорий этилганини ўқидим. Англиядаги қишлоқларнинг бирида бир ўқитувчи ўз маошидан стипендия қилган экан. 

    Биринчи чорак якунида уйда ўтирсам, мен ҳам шунақа қилсаммикан деган ғоя келди. Ўзим ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Кейин турмуш ўртоғим ва қизимга маслаҳатлашиш учун “Ўқувчиларимга озроқдан стипендия таъсис қилмоқчиман. Шуни қилсам уларга қандай таъсир қиларкан”, деб айтдим. Оилам қўллаб-қувватлади ва қанча суммадан бермоқчи эканлигимни сўрашди. 25 минг сўмданлигини айтганимда турмуш ўртоғим ўқувчилар катта бўлиб қолганлигини, турли қўшимча дарсларга боришини айтиб, 50 минг сўмдан қилишим лозимлигини билдиришди. Шундан кейин конверт дизайнини ўйлаб, конселария моллари дўконига бордим. Бироқ у ердаги конвертлар ёқмасдан ўзим тепаси смайликлардан иборат, ўқувчиларнинг кўзига лов этиб кўринадиган конверт тайёрлашга киришдим. Сўнгра синф соатида ўқувчиларга янги чорак бошланганида йиғилиш ўтказишимни ва сюрпрзим борлигини айтдим. Улар доимгидек китоб ва шунга ўхшаш нарсалар берса керак деб ўйлашди. Электрон журналга асосан тўрт нафар ўқувчига конвертни топширганимизда уларнинг қувончини кўрсангиз, конверт кўзларига олтиндек кўринди. Ҳаттоки мактабда очмасдан ота-онасини хурсанд қилиш учун уйига олиб кетишди. Кечга яқин ота-оналарим қўнғироқ қилишиб, ўз миннатдорлигини билдиришиб, йиғлашди ҳам. Шунда бу ишни қилганимдан ўзим ҳам хурсанд бўлдим. Яхшиям қилибман дедим”, — дейди Ёрқиной Маматисақова.

    Қаҳрамонимизнинг таъкидлашича, стипендияни машҳур бўлиш ёки шов-шув кўтариш мақсадида жорий этмаган, буни оммага эълон қилиш ҳақида ҳам ўйламаган. 

    Фото: “Дарё”

    Тўғрисини айтиш керак, машҳур бўлиш ёки шов-шув қилиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Ғоя туғилган вақтда ҳам фақат бу ўқувчиларга қандай таъсир қилиши ўйлантирганди. Стипендия ташкил этишдан мақсад ўқувчиларимга бўлган меҳрим. Бунақа стипендияни жорий этиш учун катта пул кетмайди. Аллоҳга шукур маошимиз яхши, устамалар бериляпти. Мана шу туфайли менда қийинчилик туғилмади. Фалонча ўқувчига стипендия бераман деган фикр режамда йўқ эди. Стипендияни кўриб, ўқувчиларнинг ўқишга бўлган муносабати ўзгарди. Аъло баҳоларга ўқиш учун астойдил ҳаракат қилаётганлар сони ортди. Бу эса иккинчи чоракда стипендия олувчилар сони кўпайиши мумкинлигидан дарак бермоқда, — дейди ўқитувчи. 

    Суҳбатдошнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда стипендия бергани учун унга нисбатан “Сиз ўқувчини пулга ўргатяпсиз, бундай қилманг”, дея негатив фикр ёзганлар ҳам бор.

    Стипендия берилганлиги ҳақидаги хабарларга ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ёзганлар ҳам бўлди. Биттаси “Сиз ўқувчини пулга ўргатяпсиз, бундай қилманг”, деди. Шунда мен унга нега улардан кўп нарсани яширишимиз кераклиги, ёлғон-яшиқ билан яшашимиз лозимлигини, пул биринчи навбатга чиққанлигини айтдим. Ҳамма пул учун ишлайди. Мисол учун, ўқувчиларим дарсдан кейин ота-онасига ёрдам бериш учун ишлаб, пул топяпти. Қўшимча дарсга бориш, имтиҳонларга тайёргарлик кўришда интернетдан фойдаланиш учун пул керакми? Нега унда биз болани пулга ўргатма, ватанпарвар қилиб тарбияла деб бонг уришимиз шарт? Ваҳоланки ватанпарвар қилиб тарбиялаш учун ҳам бола ҳалол йўл билан пул топишни ўрганиши шарт. Албатта стипендия 10—11-синфларга берилса яхши натижа беради.
    Болани чин кўнгилдан яхши кўриш, уларнинг психологиясини билиш ва мотивация беришни билиш зарур экан. Бунда имкониятимиз бор экан уни тўғри йўлда сарфлашимиз ва қўлдан чиқармаслигимиз муҳим. Атрофга қаранг, кўп жойларда уруш, нотинчлик, қанчадан қанча бегуноҳ ёш болалар ўлиб кетяпти. Бизга берилган қисқа умрдан тўғри фойдаланиб, яхшилик қилишимиз керак. Сиз-у биздан шу қолади. Арзимаган пул сарфладим, лекин ўқувчиларнинг олган мотивацияси миллион-миллион пулларнинг ҳузурини берди, — дейди Ёрқиной Маматисақова.
    26.11.2023, 12:20   Изоҳ (0)   26513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё ҳокими талаба қизга 1 млрд сўм стипендия сертификати бергани акс этган расм тарқалди. Ҳокимлик бу пуллар 300 нафар иқтидорли талабага аталганини айтмоқд...

    20.06.2022, 16:04

    Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабаларига стипендия эълон қилди

    06.09.2022, 18:04

    Андижонлик ўқитувчи ўз маошидан ўқувчиларга стипендия берди

    17.11.2023, 14:54

    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    26.11.2023, 11:15

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 10 ойда қанча мукофот пули берилгани маълум қилинди

    26.11.2023, 10:35

    Фарғонада эҳсон қутисини ўғирлаб кетганлар қўлга олинди. Аввалроқ ўмариб кетилган эҳсон қутиси ҳам улардан чиқди

    26.11.2023, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.