Ижтимоий тармоқларда 20 ноябрь куни тунги соат 02:12 ларда Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Сармазор” жоме масжидига Damas’да номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, Э.Н. ўзига тегишли Damas’да шериклари Б.B. ҳамда С.А. бирга ичида 80 минг сўм бўлган эҳсон қутисини олиб кетгани аниқланган.
“Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Э.Н., Б.B. ҳамда С.А.лар бирга Олтиариқ туманидаги жоме масжидларидан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаганликлари аниқланган”, — дейилади вилояти ИИБ ахборотида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда улардан қўлқоп ва ниқоблар далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)