Намангандаги газ қуйиш шаҳобчаларидан бирида 26 ноябрь куни Kia Бонго автомобили газ баллони портлади.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-54-28.jpg)
Вилоят ФВБ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тўрақўрғон тумани Хўжанд МФЙ Хўжанд кўчасида жойлашган “Метан АГҚШ”да газ тўлдириш вақтида Kia Бонго русумли автомобилга қўшимча ўрнатилган пропан суюлтирилган газ баллони портлаган.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-54-25.jpg)
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-54-25 (2).jpg)
Бунинг оқибатида тан жарохат олиш ҳолатлари ва ёнғин ҳодисаси содир бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)