• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат Ногиронлар ассоциациясидан электрон калитни олиб қўйганлик учун Қурилиш вазирлигидан масъул ходимга жиддий чора кўришни сўради

    Бугун, 24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлисида кун тартибига ўтишдан аввал Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси томонидан қилинган мурожаат кўриб чиқилди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасида ижтимоий-маиший ва маданий мақсадларга мўлжалланган қурилиш объектларини ҳамда реконструкция қилинаётган объектларни фойдаланишга қабул қилиш назарда тутилган.

    Унда объектларни қабул қилиш бўйича фаолият кўрсатадиган давлат қабул комиссияси таркибига ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакилларини киритиш қатъий белгилаб қўйилган.

    Танзила Норбоева
    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    “Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Сенатга мурожаат қилган. Унга кўра, ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакилларига қурилиш объектларини қабул қилиш масаласида махсус электрон платформадан фойдаланиш имконияти чеклаб қўйилган.

    Ушбу масалани ҳал қилиш юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига Адлия вазирлиги томонидан хатлар, тақдимномалар киритилган, аммо масала якунига етказилмаган.

    Конституциямизда давлатимиз ижтимоий давлат деб белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, мазкур масала муҳим ижтимоий аҳамиятга эгалигини, барча давлат идоралари ижтимоий масъулияти қатъий эканлигини кўриб турибмиз.

    Яъни давлатимизда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга қаратилган чоралар кўрилиши зарур.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур масалани тегишли қонун талаби асосида узил-кесил ҳал қилиши керак”, — деди Танзила Норбоева.

    Мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов мазкур масала юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Ойбек Исоқов
    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    “Ўтган йили Сенатнинг қарори чиққан эди. Унда тўртта ташкилот: Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти ва Ногиронлар ассоциацияси янги қурилаётган объектларнинг давлат қабул комиссияси таркибига киритилсин, деб белгилаб қўйилган эди.

    Биз унга кирдик ва декабрдан то апрель ойигача комиссия таркибида электрон калитдан фойдаланаётган эдик. Лекин апрель ойида номаълум сабабларга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бизга берилган электрон калитни бекор қилиб юборди. Биз сўраганимизда, улар “Бу техник сабабаларга кўра қилинди. Бир ой ичида электрон калитни берамиз” дейишди, аммо беришмади.

    Биз ўша комиссия таркибида бўлсак, кимга халақит беряпти бу нарса? Аҳир бу ҳаммага фойдали-ку. Ногиронлиги бўлган шахсларга қилинган қулайлик ҳамма учун ҳам қулайлик, деб ҳисоблаймиз”, — деди Ойбек Исоқов.

    Сенат раиси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакилидан мазкур масалани алоҳида назоратга олиб ахборот киритишни сўради.

    “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан бир ҳафта муддатда мазкур масалани тегишли қонун талаблари асосида узил-кесил ҳал қилишни ва ушбу масалага жавобгар бўлган ваколатли ходимни масъулиятсизлик билан ёндашгани учун расман тушунтириш беришларини биз талаб қиламиз. Бир ҳафта муддатдан кейин шахсан ўзим шуғулланаман”, — деди Танзила Норбоева.

    24.11.2023, 16:21   Изоҳ (0)   7119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ногиронлиги бўлган фуқаролар аукционда ер участка сотиб олса унга давлат томонидан 30 млн сўмгача ёрдам берилади” — вазирлик

    25.03.2023, 22:32

    “Сизга фақат муаммо билан келишади, менда муаммо йўқ, мен билан фахрлансангиз бўлади” — ҳоким қабулида бўлган ногиронлиги бор тадбиркор қиз

    22.10.2023, 14:02

    “Кимнидир бепул уй билан таъминлаш масаласи умуман йўқ” — эҳтиёжманд ва ногиронларни уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди...

    10.11.2023, 17:21

    Ўзбекистонда доллар расмий курси тушди

    24.11.2023, 16:15

    Тошкент метросининг икки бекатида иш тартиби вақтинча қисқартирилади

    24.11.2023, 15:46

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Озарбайжон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор таклифларни билдирди

    24.11.2023, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.