Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қизлар карьера қилиши, катта ютуқларга эришиши зарурлигини таъкидлади.
Саида Мирзиёева қиз бола учун энг яхши сарпо — унга берилган тўлақонли таълим эканини қайд этган.
“Мен бир гапни такрорлашдан чарчамайман: қиз бола учун энг яхши сарпо – унга берилган тўлақонли таълимдир! Қизларимиз илм-фанда, танлаган соҳасида ўзини намоён этиши, карьера қилиши, катта ютуқларга эришмоғи зарур. Ҳеч ким уларни дунёдан узиб, тўрт девор ичида сақлай олмайди, мен бирорта синглимизга бундай ҳаётни раво кўрмайман.
Айнан шу қизларимиз ичида биз кутаётган бўлажак порлоқ юлдузлар бўлиши мумкин”, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)