Суриядаги Ислом давлати жангарилари сафига қўшилган андижонлик йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Неъматжонов Билолиддин 1999 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган. У ижтимоий тармоқлардаги халқаро террористик ташкилотлар раҳнамоларининг маърузаларини тинглаш оқибатида диний мутаассиблашган. Н.Б. 2017 йил июлда Қирғизистонга ўтиб, у ердан Туркия орқали Суриянинг Идлиб шаҳрига борган.
Бу жойдаги Ислом давлати жангарилари сафига қўшилган. Ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида яширин жамоатда фаолият олиб бормоқда. Унга нисбатан 2021 йилдан Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)