Тошкент шаҳрининг икки тумани: Юнусобод ва Сергелида 24 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 24 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: “Юнус ота”, “Астробод” ҳамда “Ҳалқабоғ” МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Сергели тумани: “Мададкор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)