• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Марказий Осиёга сув танқислигининг олдини олишда 10 та қадам таклиф қилинди

    Марказий Осиё сурункали сув танқислигига яқинлашмоқда. Евросиё тараққиёт банкининг (EТБ) “Марказий Осиёда самарали ирригация ва сувни тежаш” тадқиқотида бу ҳақда маълумот берилди. 

    Ҳужжатга кўра, ўтган ёзда сув ресурслари танқислиги айниқса қишлоқ хўжалигига таъсир қилган.

    “Иқтисодиётнинг ушбу тармоғи суғориладиган деҳқончиликка асосланган бўлиб, у сувни 80 фоизгача истеъмол қилади ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги пастлиги билан ажралиб туради”, — дейилади ҳужжатда.

     Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Минтақанинг ирригация инфратузилмаси ёши 50 йилдан ошиб кетган, суғориладиган ерларнинг 50 фоиздан ортиғи шўрланишга учраган, сувнинг 40 фоизи суғориш каналларида йўқолади.

    Тадқиқот муаллифлари минтақа мамлакатларига суғориладиган ерларнинг потенциал ини сақлаб қолиш ва сувни тежаш бўйича 10 та амалий қадамни таклиф қилмоқдалар: тўрттаси минтақавий даражада ва олтитаси миллий сиёсат даражасида.

    “Давлатлар, фермерлар ва кўп томонлама ривожланиш институтларининг ўзаро ҳамкорлигини талаб қиладиган ушбу чора-тадбирлар мажмуаси барқарор ривожланишни таъминлаш учун ҳар йили етарли миқдорда сувни тежаш имконини беради”, — таъкидлади экспертлар.

    Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишни долзарблиги “Амударё оқимининг қисқариши” билан оқланади. Аввало Марказий Осиёга бирлашган минтақавий ёндашув зарур.

    1. Энг самарали ечимлардан бири Марказий Осиёнинг сув ва энергия бўйича халқаро консорсиумини ташкил этишдир. У энергия лойиҳалари билан бир қаторда ирригация лойиҳаларини амалга оширишга ҳам эътибор қаратиши мумкин. Унинг яратилиши кўп томонлама ривожланиш банклари ва минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни осонлаштиради.

    2. Консорсиумлар алоҳида йирик инвестиция лойиҳаларини (йирик гидротехника иншоотларини) амалга ошириш учун ҳам тузилиши мумкин. Банк ҳамкорлиги ирригацияга инвестицияларни жалб қилиш муаммосини ҳал қилиши мумкин. Минтақада фаолият кўрсатаётган банклар мураккаб лойиҳаларни биргаликда амалга оширувчи, қўшимча молиявий ресурслар жалб этувчи ва комплекс лойиҳаларни самарали молиявий қўллаб-қувватловчи молиявий операторлар сифатида фаолият юритиши мумкин.

    3. Замонавий суғориш техникасига ихтисослашган ҳудудий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кластерини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

    Суғориладиган ерлар майдони бўйича Марказий Осиё дунёда Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Покистондан кейин бешинчи ўринда туради ва 140–320 миллион долларлик суғориш ускуналари бозорини тақдим қилади, бу жаҳон бозорининг. 4–8 фоизни ташкил этади.

    4. Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда Марказий Осиё давлатларининг позициясини мустаҳкамлаш долзарб кўринади. Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқаришнинг амалдаги механизмларида, шу жумладан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва трансчегаравий сув ресурслари соҳасида иштирок этувчи бошқа минтақавий ташкилотлар платформасида ҳамкорлик схемасини таклиф қилиш керак.

    Сувни тежашга ўтиш молиявий ресурслар билан таъминланиши ва институционал ечимларни талаб қилиши керак.

    5. Марказий Осиёда сув ва ирригация тизимларини ривожлантириш муҳим инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) форматида жалб этишни талаб қилади. Ҳисоботда ДХШни қўллашнинг кўплаб ҳолатлари орқали ўрганилган жаҳон тажрибаси молиялаштиришнинг ушбу шакли самарали эканини кўрсатади. Бундай лойиҳаларни молиялаштиришда бюджет маблағлари билан бир қаторда банкларнинг молиявий ресурслари ҳам катта аҳамиятга эга.

    6. Хўжаликдан ташқари каналларда ва фермер хўжаликларида сувдан фойдаланувчилар ассоциацияси (SFA) иштирокида сув ҳисобини тўғри ташкил этиш ниҳоятда муҳим. SFA’ларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича SFA’ларнинг масъулияти ва мажбуриятларини оширади. Бу чора-тадбирлар кейинчалик фермер хўжаликларини пуллик сув таъминоти тизимига ўтиш имконини беради.

    7. Тарифга инвестиция бадалларини босқичма-босқич киритиш сув хўжалиги бюджет ташкилотларига ирригация тизимларини қуриш, модернизация ва реконструкция қилишга инвестиция киритишга ёрдам беради.

    Марказий Осиёда сув ресурсларининг чеклангани ва суғорма деҳқончиликнинг экстенсив чегарасига етиб бораётган шароитда саноат қишлоқ хўжалиги технологияларининг роли ортиб бормоқда.

    8. Суғориладиган ерларнинг кенг шўрланишига қарши туриш учун ирригация ва дренаж тизимларини реконструкция қилиш орқали уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадга мувофиқдир. Масалан, хўжалик ичидаги каналларни сув ўтказгичларга айлантириш мумкин, мавжудларини эса далаларга сув етказиб бериш учун қувур тизими билан алмаштириш мумкин. Бу филтрлаш йўқотишларини уч-тўрт баравар камайтиради.

    9. Сув соҳасига рақамли технологияларни универсал жорий этиш тавсия этилади. Бу сувни оқилона тақсимлаш, сувнинг тўғри ҳисобини таъминлаш ҳамда фермер хўжаликларини пуллик сув таъминоти тизимига ўтишни сезиларли даражада осонлаштиради. Рақамли сув ўлчаш технологияларини жорий этиш натижасида кутилаётган сув йўқотишларини тежаш йилига 12-15 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, масофавий сунъий йўлдош диагностикасидан фойдаланган ҳолда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ шўрланиши устидан доимий мониторинг тизимини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

    10. Биргаликда суғориш, ерни лазер билан текислаш, экинларни етиштиришнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш тавсия этилади. Юқори сифатли режа ер усти суғориш учун янги механизациялашган ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш имконини беради. Текисланган далада ҳосилдорлик сезиларли даражада ошади ва сувни тежаш йилига 20 дан 30 фоизгача бўлиши мумкин.

    22.11.2023, 19:55   Изоҳ (0)   14078
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    29.09.2023, 23:59

    Марказий Осиёда 10 млн киши соғлом озиқ-овқат билан таъминланмаган — EТБ

    08.11.2023, 21:35

    Путин: “Ғазодагиларга ёрдам бериш муқаддас бурчимиз”

    22.11.2023, 19:05

    Зеленский Трампнинг тинчлик режасига рози бўлиш шартини айтди

    22.11.2023, 18:40

    “АҚШ фақат ўзи қатнашмаган давлат тўнтаришларини қоралайди” — Мария Захарова

    22.11.2023, 18:30

    Россия 2014 йилги Украина мудофаасини ёриб ўтиб, учинчи фронт очди — Bild

    22.11.2023, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шифокор сурункали стресс асаб тизимига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди

    Маслаҳатлар | 20 июн, 12:58

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

    Реклама | 20 июн, 12:00

    Зеленский Путиннинг учрашиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 20 июн, 12:53

    Павел Дуров васиятнома ёзди

    Дунё | 20 июн, 12:34

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22

    Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 12:09

    “Ливерпуль” эгаси бўлган Fenway Sports Group Ла Лига клубини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Спорт | 20 июн, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.