• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда нималар ўзгармоқда? Мутахассис билан суҳбат

    Ҳукуматнинг 2023 йил 10 ноябрдаги қарорига асосан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартибига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Қарор билан тизимда жорий ва 2024 йилда қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Сардор Файзуллаев “Дарё”га берган интервьюсида мазкур ўзгаришларни таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Инсон омили янада камайтирилади”

    Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бери болалар нафақаси ва моддий ёрдам “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали автоматик тарзда тайинлаб келинмоқда. Ундан олдин маҳалла фуқаролар йиғинидаги (МФЙ) комиссиялар томонидан тайинланарди. Ҳозрида 16 та вазирликдан 53 турдаги маълумотлар олиниб, улар асосида нафақалар тайинланади. Тартибга биноан, фуқаролар болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун МФЙга ариза топширади. МФЙ аризаларни Пенсия жамғармасига етказади. Жамғарма эса ҳужжатларни дастурга киритади. Яъни қарор қабул қилишда МФЙнинг ҳам, жамғарманинг ҳам роли йўқ.

    Тизим такомиллашиб боргани сари жараён ҳам чуқур ўрганилмоқда. Натижада айрим фуқаролар ўзининг мол-мулки ёки автотранспорт воситасини қариндоши номига ўтказиб, кам таъминланган сифатида нафақа олаётгани аниқланган. Баъзи нафақа берилаётган оилаларнинг мол-мулк, машина, юқори иш ҳақи олаётгани ва иқтисодий ҳолати яхшилангани ҳам кузатилди. Оқибатда аҳоли орасида ижтимоий адолат бузиляпти, деган тасаввур уйғонди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, жараённи янада рақамлаштириш ва инсон омилини камайтириш мақсадида ҳукуматнинг ушбу қарори қабул қилинди.

    “Онлайн ариза бериш тартиби йўлга қўйилади”

    Қарорга асосан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ягона интерактив давлат хизматлари” портали орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилади. Бунда онлайн аризани фуқаролар ёки уларнинг номидан (фуқаро розилиги билан) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудлардаги ходимлари киритиши мумкин бўлади.

    Айрим оилаларда ногиронлик ҳолати бўлиши ёки кам таъминлангани учун интернетга уланадиган телефони бўлмаслиги мумкин. Яъни ҳаммада ҳам онлайн ариза бериш имкони йўқ. Шу каби ҳолатлар учун “Инсон” ижтимоий марказининг ходимларига ўша фуқаролар номидан ариза топшириш ҳуқуқи берилмоқда.

    Тизимга киритиладиган яна бир ўзгариш: 2024 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтади.

    “Оиланинг иқтисодий ҳолати доимий ўрганилади”

    Янги киритилаётган тартибга кўра, 2023 йил декабрдан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оиланинг иқтисодий аҳволи ҳар ойда ўрганиб борилади. Агар оиланинг иқтисодий ҳолатида яхшиланиш кузатилса, масалан, у мол-мулк, янги автомобиль харид қилгани аниқланса, дастур моддий ёрдам бериш мезонларини қайтадан автоматик ўрганади. Оила ўша мезонларга мос келмай қолган тақдирда пул бериш тўхтатилади.

    Амалдаги тартибда болалар нафақаси тайинланган оиланинг иқтисодий ҳолати бир йил ичида яхшиланса-да, унга белгиланган муддат давомида пул бериш тўхтатилмас эди. Чунки бунинг ҳуқуқий асоси бўлмаган. Янги қарор билан шу асос яратилди. Энди дастур барчасини автоматик тарзда аниқлайди. Айтайлик, нафақа тайинланган фуқаро машина сотиб олса, Ички ишлар вазирлиги ахборот тизими орқали дастурга маълумот келиб тушади ва ўша оилага моддий ёрдам бериш тўхтатилади.

    Яна бир ўзгариш: 2024 йил 1 мартдан “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга чиққан ҳолда, уларнинг иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади. Яъни оиладаги мол-мулклар ҳақидаги маълумотлар йиғилади ва дастурга киритилади. 

    “Маҳалла еттилиги”— маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимдан иборат маҳаллалар билан ишлаш тизими.

    Амалдаги тартибда фуқаронинг ишлаб чиқарилган санаси 7 йилдан ошмаган енгил автомобили бўлса, унга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад қилинади. Энди ўша 7 йиллик муддат 12 йилга оширилди. Агар  12 йил ичида ишлаб чиқарилган автомобиль сотиб олса, у оилага ёрдам пули тайинланмайди.

    “Яна бир оворагарчилик барҳам топади”

    Оилаларда кейинги фарзанд туғилиш ҳолатлари бор. Ҳозирги тартиб бўйича фуқаролар болалар нафақаси олаётган бўлса, янги фарзанд дунёга келгандан кейин МФЙга бориб, нафақани қайта ҳисоблашларини сўраб яна ёзма ариза билан мурожаат қилиши керак.

    2024 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган чақалоқ тўғрисидаги маълумотлар ФҲДЁ органининг ахборот тизимидан онлайн ва автомат тарзда олинади. Яъни фуқаролар янги фарзанди туғилгач, болалар нафақасини қайта ҳисоблаш бўйича мурожаат қилмайди. Бола туғилган санадан маълумотлар автомат равишда дастурга келади, кейинги ойнинг биринчи санасидан пул миқдори янги туғилган болага ҳам қўшилган ҳолда қайта ҳисоблаб, ошириб борилади. Бу ҳам оворагарчиликнинг олдини олади.

    Руҳий касалликлар бўйича диспансер рўйхатидаги фуқаролар бор. Амалдаги тартибда шундай тоифадаги фуқаролар болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат қилса, уларни ишлаш ёки ишламаслигини сўрар эдик. Янги тартиб билан шу тоифадаги фуқаролардан расмий даромадга эгалиги сўралмайди.

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ҳақида

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 2,2 миллиондан ортиқ кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари тўланмоқда. 2023 йилда ушбу тўловлар учун давлат бюджетидан жами 12,2 триллион сўм йўналтирилади.

    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали тайинланадиган моддий ёрдам фақатгина кам таъминлаган деб топилган оилага берилади. Болалар нафақаси тайинлашда оиланинг иқтисодий аҳволи қандай ўрганилса, моддий ёрдам тайинлаш учун ҳам худди шундай ўрганилади. Кам таъминланган оиланинг 18 ёшгача фарзандлари бўлса, унга болалар нафақаси тайинланади. Агар фуқаро якка-ёлғиз ёки ҳамма фарзандлари 18 ёшдан катта бўлса, моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

    Болалар нафақаси 12 ой, моддий ёрдам пуллари 6 ой давомида тўлаб борилади. Фуқаро болалар нафақаси олиш учун ҳар 12 ойда қайтадан ариза топширади. Бу тартибга ўзгариш киритиш кўзда тутилмаган.

    Ҳозирда болалар нафақаси миқдори оилада уч ёшгача бўлган бир бола учун 325 000 сўм. Энг биринчи фарзанд уч ёшдан катта бўлса, унга 250 000 сўм тўланади. Кейинги иккинчи фарзандларга икки ҳолатда ҳам 150 000 сўмдан берилади. Кейинги фарзандларнинг ҳар бири учун 100 000 сўмдан қўшиб кетилаверади. Моддий ёрдам миқдори эса ойига 380 000 сўм.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    19.11.2023, 09:10   Изоҳ (1)   159310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. shaymardanovaxafiza562@gmail.com / 31.10.2024, 15:14

      Xoʻjaynimning nomida hech narsa yoʻq shunda ham bola puli tayinlanadimi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалар нафақаси тайинланган оилада фарзандлар сони ўзгарса, нафақа қайта ҳисобланади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    03.08.2023, 20:35

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам кимларга тайинланади? 

    11.10.2023, 20:01

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    15.11.2023, 13:41

    “Харид чеки бермаслик жавобгарликка сабаб бўлади”. Солиқчилар “Ипподром” бозоридаги тадбиркорлар билан учрашди

    16.11.2023, 18:40

    Бодринг нархи 5 баравар қимматлашди. Тошкент бозорларидаги нарх-наво қандай?

    15.11.2023, 23:30

    Ўзбекистонда доллар курси беш йил ичида қанчага ошди?

    15.11.2023, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.