Фарғона вилоятининг Бувайда туманида сабзи кавлаш ишларига жалб қилинган мактаб ўқувчилари ЙТҲ сабаб вафот этди. Бу ҳақда “Дарё”га фарғоналик журналист Шарифа Мурод хабар берди.
Вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Акбаров ЙТҲ воқеасини тасдиқлади. Бироқ мазкур воқеа тафсилотлари вилоят ИИБ ахборот хизматида мавжудлигини, бугун тонгда содир бўлган ҳолат ИИБ томонидан ўрганилаётганини қўшимча қилди.
Журналистнинг аниқлаштиришича, Damas автомобилида сабзи кавлаш учун манзилга йўл олган йўловчилар — 3 нафар мактаб ўқувчиси ва 3 нафар ота-она юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Яна 4 нафар киши шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган, — дейди Шарифа Мурод.
Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шарипов “Дарё”нинг мазкур воқеа юзасидан берган саволларига “аниқлаштиряпмиз”, дея жавоб бериш билан кифояланди.
“Дарё” воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)