• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тасдиқланди

    Адлия вазирининг “Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди, деб хабар беради Norma.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Намунавий тартиб:

    • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ҳимоя қилиш тартибини;
    • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш принциплари, мақсадлари ҳамда шартларини;
    • шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

    Мулкдор ва (ёки) оператор ёхуд учинчи шахс томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:

    • шахсга доир маълумотларга ишлов беришни аниқ ва олдиндан белгиланган мақсадларда амалга ошириш;
    • шахсга доир маълумотларга ишлов беришда мақсадлари бир-бирига мос келмайдиган шахсга доир маълумотлар базаларини бирлаштиришга йўл қўйилмаслик;
    • шахсга доир маълумотларнинг аниқлиги, ишончлилиги, яхлитлиги ва бутлигини таъминлаш;
    • агар шахсга доир маълумотларни сақлаш муддати қонунчиликда ёки субъект билан тузилган шартномада белгиланмаган бўлса, шахсга доир маълумотларни уларга ишлов бериш мақсадларига эришиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга сақлаш;
    • агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ишлов берилаётган шахсга доир маълумотлар ишлов бериш мақсадларига эришилгандан сўнг ёки ушбу мақсадларга эришиш зарурати йўқолган тақдирда йўқ қилиниши ёки эгасизлантирилишини таъминлаш.

    Шахсга доир махсус маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида олиниши лозим.

    Офертада (оммавий шартномада) шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари аниқ кўрсатилган тақдирда, офертани (оммавий шартномани) қабул қилиш (тасдиқлаш) субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилиги деб ҳисобланади.

    Субъектнинг мулкдор ва (ёки) операторнинг хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган талаб ва шартларга розилик бериши мулкдор ва (ёки) оператор томонидан субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишловга беришга розилиги ҳисобланади.

    Субъект ёки унинг қонуний вакили шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўғрисидаги розилигини исталган вақтда қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

    Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги билан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

    • операторнинг номи, СТИР (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР);
    • субъектнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
    • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари;
    • субъектнинг ишлов беришга розилик берилаётган шахсга доир маълумотлари рўйхати;
    • шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик амал қиладиган муддат ёки давр;
    • шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга бериш ва (ёки) ушбу маълумотларни трансчегаравий узатишга розилиги;
    • шахсга доир маълумотларни ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларда тарқатишга розилиги;
    • бошқа маълумотлар.

    Тарихий, статистик, социологик, илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шахсга доир маълумотларга ишлов берилаётганда мулкдор ва оператор, шунингдек, учинчи шахс бу маълумотларни эгасизлантириши шарт. Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш учун субъектнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

    Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш шахсга доир маълумотларни тиклаш имкониятини истисно қилади.

    Шахсга доир маълумотлар мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек, учинчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда 3 кун ичида йўқ қилиниши лозим:

    • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадига эришилганда;
    • субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун берилган розилиги чақириб олинганда;
    • шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг субъект берган розилик билан белгиланган муддати ўтганда;
    • суднинг қарори қонуний кучга кирганда.

    Давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар сўраб олинганда, шахсга доир маълумотлар субъектига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно).

    Хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат ташкилотларга шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан тақдим этилади.

    Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 17 ноябрдан кучга кирди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши, Ўзбекистон фуқароларининг маълумотларини хорижда сақлайдиган сайтлар жаримага тортилиши ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлиши ҳақида хабар берилганди.

    21.11.2023, 12:19   Изоҳ (0)   4394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунни имзолади

    03.07.2019, 10:25

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

    18.03.2021, 13:32

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар кучайтирилмоқда

    11.10.2022, 19:11

    Тошкентда мобил алоқа кучайтиргичларидан ноқонуний фойдаланган дўкон аниқланди

    21.11.2023, 12:08

    ИИВ Пробация хизматига янги раҳбар тайинланди

    21.11.2023, 12:04

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин

    21.11.2023, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.