Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Тайинловга қадар Зафарбек Аҳмедов Ташқи ишлар вазирлигида Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилган. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.
Бундан олдин Россия Самарқандда бош консулхонасини очмоқчи экани, Мўғулистон Ўзбекистонда ўз элчихонасини очишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)