• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тангри яратган жуфтлик. Наманганлик Умаровлар оиласи турмуш қурганига 70 йилдан ошди (видео)

    Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Қўрғонча” маҳалласида яшовчи Умаровлар оиласи яқинда 70 йиллик юбилейни нишонлади: Абдужаббор ота ва Шарофатхон аянинг турмуш қурганларига айнан шунча вақт бўлди. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев Учқўрғонда бўлиб, ушбу оила аъзолари билан мулоқотда бўлди.

    “Бормаганим Америка ва Германия қолди, холос”

    Абдураҳмон ота Умаров, 93 ёш, меҳнат фахрийси

    Асли Чортоқ туманининг Короскон қишлоғидан бўламиз. Ўтган асрнинг 20 йиллари охирида, Учқўрғонда Ленин номли давлат хўжалиги ташкил этилганидан сўнг бу ерга кўчиб келганмиз. Мактабни тамомлаганимдан сўнг икки йил табелчи бўлиб ишладим. Икки бригаданинг ҳисоб-китоби қўлимда эди. Бир куни туман марказига борганимда ўқув комбинатидаги бир йиллик тракторчилар курси ҳақидаги эълонга кўзим тушиб қолди. Қизиқдим, ҳужжатларни топширдим. Куннинг биринчи ярмида табелчилик қиламан, кейин бориб курсда ўқийман.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Ўқиш якунлангач қишлоққа қайтиб, гаражда ишлай бошладим. Тракторларга қарардик, таъмирлардик. Баҳор кунларининг бирида макка экаётган тракторчи бетоб бўлиб қолди ва менга машина бошқаришни ишониб топширишди. Яхши уддаладим шекилли, кейин пахта даласига тушдим.

    Шу тариқа бир умрлик касбга эга бўлдим. Обрў-эътиборга эга бўлдим, мукофотлар беришди, саёҳатларга юборишди. Бормаганим Америка ва Германия қолди, холос. Туманда биринчилардан бўлиб “Жигули” автомобиль олдим.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Шарофатхон қариндошимиз бўлади, улар ҳам Чортоқдан. Кўнгил қўйдим, совчи юбордик. 1952 йили тўйимиз бўлиб ўтди. Бирин-кетин фарзандларимиз дунёга келди. Шунча йил турмуш қуришимиз, оиламиз мустакам бўлишига кампирим, қолаверса, фарзандларим сабабчи. Чунки рафиқам менга яхши қараган, фарзандларим эса юзимизни ерга қаратмаган. Ўғилларимиз биз танлаган қизлар билан турмуш қуришди, қизларимиз оиламизга маъқул келган йигитларга турмушга чиқишди.

    “Елкамиздан кетмон, қўлимиздан беланчак тушмасди”

    Шарофатхон ая Умарова, 90 ёш, уй бекаси

    Оилада ҳамма нарса бўлади, гап-сўз ўтмайдиган турмушнинг ўзи йўқ. Қийинчилик ва машаққатларга чидаганмиз, сабр қилганмиз. Бошимизда кетмон, қўлимизда беланчак, далага чиққанмиз. Бир кун даладан келиб нон ёпардим, иккинчи кун келиб кир ювардим. Ундан ташқари, таом тайёрлаш, бола-чақани тарбиялаш, мол-қўйга қараш ҳам зиммамда бўлган.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Болалар ҳеч қачон ёлғон гапиришига йўл қўймаганман, оталари буюриб кетган топшириқларни қилдиртирганман. У киши келиб ҳаммасини текшириб оларди, кейин яна навбатдаги вазифани айтиб кетарди.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Турмушимиз давомида 6 ўғил, икки қиз кўрдик. Ўғилларнинг каттаси Абукарим ва қизларнинг каттаси Каромат дадаларининг ортидан кетишди: бири тракторчи бўлди, иккинчиси хўжаликда ҳисобчи. Қолганлари— Абдуваҳоб ўқитувчи, Абдурасул муҳандис, Абдуҳаким, Замирахон ва Абдулҳамид шифокор, Абдужалил уста. Улар аллақачон ўзлари оилабоши бўлиб, бола-чақали, ували-жували бўлиб кетишди. Бу даражага етишларида оталарининг ўрни, хизмати жуда катта.

    “Бахтли оиланинг асоси — ёлғон ишлатмаслик, меҳнат ва интизом”

    Абдуваҳҳоб Умаров, 67 ёш, нафақадаги ўқитувчи

    Болалик пайтлариз бўш вақтимиз бўлмасди: ўқиш, мактаб ва меҳнат. Дадам рағбатлантиришни яхши усулини топган эдилар: 5 баҳо учун 20 тийин. Шунчалик кўп аъло баҳо олардик, сенларга етказолмас эканман деб охири қўл кўтардилар.

    Дадам оила таъминотини жойига қўйиб қўярдилар. Жавонларида доим пул турган, бизга нимадир зарур бўлса онамга айтардилар ва шу билан ишимиз битарди. Нафақага чиққандан кейин ҳам боғимиздан бўшамасдилар. Бу бизга ҳам ўтган, экин-тикинга қарашни яхши кўрамиз.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Ота-онамиздан меҳнатсеварлик, интизом ва ёлғон ишлатмасликни ўзимизга қоида сифатида олганмиз. Бахтли, мустаҳкам ва узоқ давом этадиган турмушнинг асослари ҳам шу бўлса ажаб эмас.

    Бизнинг оиламиз жамланса ота хонадон бамисоли тўйхонага ўхшаб кетади. Ҳазилакам гапми, 6 нафар фарзанддан ташқари 34 нафар набира, 46 нафар чевара ва ҳатто 2 нафар эвара ҳам бор. Бу гал ҳаммани жамлай олмадик, ёшларимиздан бир қисми Тошкентда ва хорижда таҳсил оляпти...

    19.11.2023, 22:12   Изоҳ (0)   14440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хунук ҳолат педагог обрўсига путур етказади”. Масъуллар ўқувчининг кетига тепган директор воқеасига муносабат билдирди 

    19.11.2023, 21:26

    Андижонлик бошланғич синф ўқитувчиси: “Янги дарсликлар ўқишга қизиқмайдиган болани ҳам қизиқтира олади”

    19.11.2023, 18:31

    Тошкентдаги бир қанча уй ва дўконлар “реновация”га тушиши мумкин

    19.11.2023, 16:32

    Қашқадарёда суд қарорларининг 60 фоиздан кўпи ижро қилинмагани ижро органларининг лоқайдлиги билан изоҳланганди. Масъуллар буни рад этмоқда 

    19.11.2023, 15:35

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди

    19.11.2023, 15:17

    Ўзбекистон Адвокатлар палатасига янги раис сайланди

    19.11.2023, 14:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.