Шуҳрат Содиқов Ўзбекистон Адвокатлар палатасига раис этиб сайланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
У Адлия вазири киритган тақдимномага биноан, 18 ноябрь кунидаги Адвокатлар палатасининг IV конференциясида Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. Бунга қадар Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шуҳрат Содиқов1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 1988 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини турли хил ташкилотларда ҳуқуқшунос, адвокатлик тузилмаларида адвокат, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича комиссияси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
2018 йилнинг ноябридан буён Адвокатлар палатасига Алим Эрназаров раислик қилиб келаётганди.
Адвокатлар палатасининг конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, беш йилда камида бир марта чақирилади.
Изоҳ (0)