• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик бошланғич синф ўқитувчиси: “Янги дарсликлар ўқишга қизиқмайдиган болани ҳам қизиқтира олади”

    Мактаб дарсликлари замонавий таълим стандартларига жавоб бериши баробарида ўқувчини қизиқтириши ва фанга бўлган меҳрини уйғотиши керак. Бошланғич синф дарсликларининг тубдан янгилангани нафақат ўқувчи ва ўқитувчиларни, балки ота-оналарни ҳам қувонтиргани айтилмоқда. Тан олиш керак, бу борада танқидий фикрлар ҳам йўқ эмас. 

    Хўш, 2023/2024-ўқув йилида тақдим этилган дарсликлар аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади? Бу саволга жавоб олиш мақсадида “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов ўн йилдан буён Андижон туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синфда дарс бериб келаётган Илмира Мусина билан суҳбатлашди. 

    Илмира Мусина.
    Фото: “Дарё”
    Таълим соҳасида йигирма йилдан ошиқроқ вақтдан бери ишлайман. Дастлаб олий таълим даргоҳида бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаган бўлсам, ўн йилдан буён ушбу мактабда бошланғич синф ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб келяпман. Педагоглик касбининг айнан бошланғич синф ўқитувчилигини танлаганимда хурсанд бўламан. Чунки беғубор болажонларга дарс ўтиш орқали ўзимга энергия оламан. Улар билан ишлаш катта ёшдагилар билан ишлашдан кўр завқли ва бошқача, — дейди Илмира Мусина.

    Суҳбатдошимизнинг айтишича, янги дарсликлар аввалгиларига нисбатан ўзининг ранг-баранглиги ҳамда ўқувчилар учун берилган топшириқларнинг қизиқарли эканлиги билан фарқ қилади.

    Янги дарсликлар ҳақида айтадиган бўлсам, дарсликлар 4K модулига таяниб тайёрланган бўлиб, янги методикалар асосида ўқитишимиз учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Ўқув йили аввалида дарсликларни қўлга олар эканмиз биринчи навбатда уларнинг муқоваси ва саҳифалари учун танланган ранглар эътиборимни тортди. Тўғриси дарсликлардаги ранг-барангликни кўриб, энг аввало ўзимиз болага ўхшаб қувондик. Мавзулар билан танишиб чиқиш мақсадида саҳифаларни очиб қараганимизда нафақат мавзу балки берилган топшириқ ва вазифаларнинг бир-биридан қизиқарли эканлиги билан ҳам бизда яхши таассурот қолдирди.

    Ўқувчиларимиз кичик ёшдагилар бўлгани учун куз-қиш мавсуми ва баҳор арафасида уларнинг тез-тез касал бўлиш ҳолати учрайди. Бу эса мавзуларни ўз вақтида ўзлаштиришига тўсиқ бўлар эди. Янги дарсликларда уйда ёки шифохонада даволанаётган дарсларда қатнаша олмаган ўқувчиларнинг бошқа синфдошлари билан мавзуларни тенг олиб кетиши учун ҳам имконияти яратилган. Яъни ҳар бир мавзу сўнгида Қуар-кодлар жойлаштирилган бўлиб, улар орқали мавзуларни мустақил ўрганиши мумкин.

    Бир нарсани алоҳида қайд этмоқчиман, аксарият ота-оналаримиз рус тилини билмайди, бу эса биз ўқитаётган болаларнинг ўзлаштиришида ҳам  қийинчилик туғдирар эди. Қуар-код орқали кирилганда мавзулар видео тарзида қўйилган бўлиб, нафақат ўқувчиларнинг балки ота-оналарнинг ҳам рус тилини ўрганишига ёки назорат қилишига хизмат қилади, —  дейди суҳбатдош ўқитувчи.

    Педагогнинг таъкидлашича, асосий фанлар тўрт қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бири алоҳида чоракларда ўқитилади. Шунингдек, дасрликлар охирида наклейкали стикерларнинг жойлаштирилганлиги ўқувчининг кайфияти ва қанчалик ўзлаштирганлигини англашга хизмат қилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Янги ўқув йилидан бошлаб 1-синфлар учун информатика ва ахборот технологиялари фани киритилди. Биз бошида ушбу фан киритилганда ҳайрон бўлдик ва қандай қилиб бошланғич синф ўқувчиларига информатикани тушунтира оламиз, деб ўйладик. Лекин танишиш асносида фан мавзулари атрофимиздаги олам билан боғлиқ эканлигини кўриб, ҳақиқатан жудаям керакли фан эканлигини тушуниб етдик.

    Яна бир қулайлик томони шундаки асосий, кундалик ўқитиладиган фанларнинг дарсликлари тўрт қисмга бўлинган, яъни ҳар бир чорак учун алоҳида китоблар тайёрланган. Айрим фанларда эса икки қисмга бўлинган. Аввалари ҳар бир фан тўлиқ бир китоб шаклида чиқарилар эди ва китоблар йил давомида олиб юриларди. Натижада китоблар уриниб, кўримсиз ҳолатга келиб қолишига сабаб бўларди. Эндиликда биринчи чоракда ўқилган китоблар кейинги чоракларда ишлатилмайди. Ҳар бир чорак бошида ўқувчилар дарсликларни янги ҳолатда қўлларига олишади. Болалар шу дарсликларга қараб, китобларни яхши ҳолатда сақлаб қолишим керак экан, деган фикрга боришяпти ва қандай ҳолда олинган бўлса шундай тарзда топширилмоқда.

    Бу йилдан бошлаб, дарсликларимизга қўшимча равиша дафтарлар ҳам берилаяпти. Уларда жуда қизиқарли топшириқлар ҳам берилган бўлиб, уйга вазифаларни ўз вақтида бажаришга ундайди. Бу ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришга катта ҳисса қўшяпти. Яна бир ажойиб қўшимчалардан бири дарсликларнинг охирги бетида турли кайфиятни акс эттирувчи наклейкали стикерлар бор. Ушбу стикерлар болажонларга жуда ҳам ёқаяпти. Улар ҳар бир дарсдан сўнггида шу наклейкали стикерлардан фойдаланиб, қандай иштирок этган бўлса шунга мосини қўяди мавзу жойлашган саҳифага ёпиштириб қўяди, — дейди педагог.

    Илмира Мусинанинг айтишича, янги дарсликлар бошланғич синф ўқитувчиларининг дарсдан ташқари вақтларда ҳам ўқувчиларга вақт ажратишига замин яратган. 

    Авваллари ишдан ташқари кўпроқ вақтимизни кейинги кунги дарсларга тайёргарлик кўриш, яъни турли ўқувчини қизиқтириш мумкин бўлган нарсаларни чиқаришга сарфлаган бўлсак янги дарсликларимиз бунга барҳам бериб, бизни ҳаттоки дарсдан ташқари ҳам болажонларимиз билан қўшимча ишлашга имкон яратаяпти. Бундан ташқари бирор нарса чиқариш учун сарфлаб келган маблағларимизни тежаяпмиз. Хулоса қилиб айтадиган бўлса, олдинги дарсликларимиз муаллифлари таълим соҳасида ишлаган бўлса ҳам болалар билан ишламаганликлари учун ўқувчини қизиқтириши қийин эди. Янги дарсликларнинг муаллифларининг аксарияти бошланғич синфлар ўқитувчилари бўлганлиги боис ҳар бир ўқувчининг ҳарактеридан келиб чиқиб, тайёрланганлиги яққол кўзга ташланмоқда. Бу эса ўйинқароқ, қизиқмайдиган ёки ўзлаштириши қийин бўлган болаларни ҳам ўзига жалб этиб, ўқишга қизиқтира оляпти,  — дейди Илмира Мусина.
    19.11.2023, 18:31   Изоҳ (0)   78630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги бир қанча уй ва дўконлар “реновация”га тушиши мумкин

    19.11.2023, 16:32

    Қашқадарёда суд қарорларининг 60 фоиздан кўпи ижро қилинмагани ижро органларининг лоқайдлиги билан изоҳланганди. Масъуллар буни рад этмоқда 

    19.11.2023, 15:35

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди

    19.11.2023, 15:17

    Ўзбекистон Адвокатлар палатасига янги раис сайланди

    19.11.2023, 14:21

    “Ўзгидромет” 20 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    19.11.2023, 11:31

    Ўзбекистонда аёлларга катта сиғимли автобусларни ҳайдашга рухсат берилиши мумкин

    19.11.2023, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган шахс аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:45

    Себальос Хаби Алонсо билан келишмовчилик туфайли “Реал”дан кетиши мумкин

    Спорт | 21 июн, 20:26

    Буюк Британияда ўлимга ёрдамлашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

    Дунё | 21 июн, 20:20

    Ўзбекистонда май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди — таҳлил

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:00

    Туркияда БМТ фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг офиси очилади

    Дунё | 21 июн, 19:25

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.