• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Адвокат фаолиятининг мустақиллиги Конституцияда акс этиши одил судловга эришиш даражасини оширади” – профессор Сурайё Раҳмонова конституцион ўзгаришлар ҳақида

    Собиқ совет даврида суднинг адолат эмас, жазоловчи орган экани ўзбек халқи онгига сингиб кетганди. Афсуски, мустақиллик йилларида ҳам вазият тубдан ўзгаргани йўқ. Суд аксар ҳолларда прокурор талаб қилган жазони расмийлаштириб берар, адвокат эса ишда номига қатнашадиган аҳамиятсиз кишидай туюларди. Бунинг оқибатида тарафларнинг ҳақ-ҳуқуқларига зиён келтириши мумкин бўлган қарорлар қабул қилинган. Сўнгги йиллардаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадларидан бири – адвокатура тизимини кучайтириш борасида бўлмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Суд процессида адвокатнинг мавқеи прокурор билан тенгма-тенг бўлиши керак. Адвокатнинг фикрлари, у келтирган далиллар иккинчи даражали деб қаралмаслиги лозим. Адвокатнинг фаолиятига эса ҳеч ким аралашмаслиги шарт.

    Давлат томонидан адвокатнинг қонуний фаолияти ва мустақиллигига шароит яратилса, тизимида ўзаро рақобат юзага келади. Мазкур муҳим масала инобатга олиниб, янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституцияга адвокатнинг мустақиллигига оид норма киритилмоқда.

    Жамоат хавфсизлиги университети профессори Сурайё Раҳмонова “Дарё”га берган интервьюсида мазкур норманинг аҳамиятли жиҳатларига тўхталди.

    Сурайё Раҳмонова
    Фото: Шахсий архивдан

    “Янгиланаётган асосий қонунимиз матнида адвокатура институтининг мақоми алоҳида бобда конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. Адвокатура одил судловнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. БМТ Конгрессида қабул қилинган “Юристлар ролига оид асосий принциплар”да адвокатура институтини такомиллаштириш демократик, ҳуқуқий тараққиётнинг бирламчи шарти деб эътироф этилган.

    Эндиликда адвокатура институти Конституциянинг алоҳида бобида баён этилмоқда. “Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади”, – дея ёзилмоқда асосий қомусда.

    Жумладан, адвокатуранинг фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланиб ташкил этилиши конституциявий қоида тариқасида мустаҳкамланмоқда. Яъни, адвокатуранинг ташкилий-институционал мустақиллиги мутлақо қонун билан белгиланади ва давлат муҳофазасидадир. Шу билан биргаликда, адвокатура ўзининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги моҳиятини йўқотмайди, аксинча, унинг бундай мақоми конституциявий даражада эътироф этилиб, давлатнинг ҳеч бир аралашувсиз ўзини ўзи бошқариши кафолатланмоқда.

    Табиийки, адвокатура институтига бундай эътибор берилишининг сабаби нимада, деган савол туғилади. Таъкидлаш жоизки, республика бўйича 4 минг 577 нафар адвокат ўз касбий фаолиятини юритмоқда. Бу эса 8,5 минг аҳолига ўртача битта адвокат тўғри келади дегани. Мамлакатда адвокатлик корпуси етарли эмаслиги фуқароларга малакали юридик хизмат кўрсатиш даражасини жиддий ошириш заруратини туғдиради. Республикада ижтимоий-иқтисодий муносабатлар даражасининг юқорилаётгани туфайли судларда турли фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий низолар сони кўпаймоқда. Янги тоифадаги жиноятлар юзага келмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражаси ошмоқда. Одамларда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сифатли ҳимояланишига янада кўпроқ интилиши кучайган бир пайтда адвокатлик корпуси тақчиллиги муаммосини тез ҳал этиш – адвокатлар сонини кескин ошириш зарур”, – деди мутахассис.

    Бугун жамиятда малакали ҳуқуқшунос ва адвокатларга эҳтиёж ниҳоятда катта. Ҳозирда фаолият юритаётган адвокатлар фаолиятини ҳар томонлама ҳимоялаш орқалигина ёш ҳуқуқшунослар учун мазкур соҳанинг жозибадорлигига эришиш мумкин. Адвокатнинг ўз касбини мустақил, дадил позицияда олиб бориши натижасидагина соҳага малакали, рақобатбардош мутахассислар келиши таъминланади. Бу эса кўрсатилаётган юридик ёрдам сифатига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омилдир.

    Сурайё Раҳмонова адвокатнинг мустақиллиги деганда нима тушунилиши борасида ҳам тўхталиб ўтди.  

    Адвокат мустақиллиги бир-бирини тақозо этадиган қуйидаги узвий кафолатлардан иборат:

    – адвокатнинг дахлсизлиги;

    – адвокатлик сирини ошкор этишни талаб қилишни ман этиш;

    – адвокат олиб бораётган ишларга аралашганлик ёҳуд адвокатнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;

    – давлат томонидан унга адвокатлик фаолияти кафолатлари берилиши ҳамда ижтимоий ҳимояланиши.

    Айнан мана шу кафолатларнинг барчаси янгиланаётган Конституцияда мустаҳкамланмоқда. Албатта, бугунги кунга қадар адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш юзасидан қатор чоралар кўрилди. Масалан, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш жараёни соддалаштирилди, яъни адвокат лицензияси фақат суд томонидан тўхтатилиши ёки бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

    Адвокатга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш фақатгина Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурори томонидангина амалга оширилиши мумкин, қуйи бўғинлардаги прокурорлардан бундай ваколат чиқарилди. Шу билан бирга, адвокат ўз касбий фаолиятини мустақил амалга ошириши конституциявий даражада кафолатланиши, шубҳасиз, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасига ижобий таъсир этади. Қачонки, судда қонуний ва адолатли суд қарори қабул қилинишида тарафлар тортишуви муҳити, яъни, адвокат ва прокурор ўртасида процессуал имкониятлар тенглиги, соғлом баҳс - музокаранинг таъминланиши ниҳоятда муҳимдир. Жамиятда қанчалик ҳуқуқий муносабатлар кўлами кенг ва кўрсатилаётган юридик ёрдам сифати баланд бўлса, шунчалик давлатда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунга итоаткорлик даражаси юқори бўлади”, – деди профессор.

    Хулоса қилиб айтганда, адвокат фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслигининг Конституцияда қатъий белгиланиши – инсон қадрини янада оширишга, уни таъминлашга ёрдам беради. Бу билан адвокатура ҳам суд ва прокуратура каби конституциявий мақомга эга бўлмоқда.

    Натижада суриштирув, тергов ва суд амалиётида тортишув тамойили амалда таъминланади. Адвокатлар ҳуқуқларининг Конституция даражасида белгиланиши уларнинг жамиятдаги мавқени ошириш ва фуқароларнинг авдокатларга нисбатан ишончини ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилади. Адвокат дахлсиз бўлса, жамиятда адолат устувор бўлади.

    01.03.2023, 18:20   Изоҳ (0)   4877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби билан Афғонистондаги вазият юзасидан суҳбатлашди 

    01.03.2023, 17:32

    Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди 

    01.03.2023, 17:05

    Ўзбекистонда февралда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    01.03.2023, 16:57

    Ўзбекистонда пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилиши рад қилинди 

    01.03.2023, 16:45

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    01.03.2023, 16:14

    Саудия Арабистони авиакомпанияси Жидда ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди

    01.03.2023, 15:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.