• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада беш болали аёлнинг уйи бузиб ташланди. Уйбузармон хонадон эгаларига бегона эмас

    Telegram мессенжеридаги каналларда Фарғона вилоятида яшовчи беш нафар фарзанди бор аёлнинг уйи бузиб юборилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. “Дарё” мухбири мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳодиса тафсилотларини ўрганди.

    Маълум бўлишича, воқеа вилоятнинг Марғилон шаҳридаги Янги Марғилон шаҳарчаси, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Уйи бузиб ташлангани айтилаётган аёл шу маҳаллада рўйхатда турувчи, аммо айрим сабабларга кўра ижарадаги уйида яшаб келаётган Муқаддасхон Холматова бўлган.

    Муқаддасхон Холматова.
    Фото: “Дарё”

    Аёлнинг айтишича, ушбу хонадон 2000 йилдан бошлаб турмуш ўртоғи ва унинг ҳаракати билан барпо этилган. 

    Фото: Telegram
    Турмуш ўртоғим билан 1995 йил турмуш қурганмиз. Бу уйнинг ўрни қуруқ ер эди. 2000 йилда шу ердан уй қура бошладик. Турмуш ўртоғим энг кичик фарзанд бўлгани сабаб, раҳматли қайнонам биз билан 26 йил бирга яшади. Турмуш ўртоғим Тошкентга қатнар эди. Кейинчалик кўп сипртли ичимлик ичгани сабаб, сурункали алкоголизм касаллигига дучор бўлди. Шу сабаб хўжайинимни 2017 йил вилоят Наркология диспансерига рўйхатга қўйиб, мажбурий даволай бошладик. Йилига икки маротаба даволанар эди, — дейди журналистлар билан суҳбатлашган аёл. 

    Уйи бузиб ташлангани айтилаётган аёлга кўра, у бу хонадонни 2020 йил тарк этган. 

    Фото: Telegram
    Хўжайинимдаги алкоголизм касаллиги шу даражада ривожланиб кетдики, ҳатто нима қилаётганини ҳам билмай, ўзини бошқаролмай қоладиган даражага етди. Менга ва болаларига пичоқ ва болта кўтариб, зўравонлик қилиш даражасига етгач, вояга етмаган болаларимни ҳимоя қилиш учун хонадонимдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим, — дейди жабрланувчи экани айтилаётган аёл.
    Ҳумора Мадаминова.
    Фото: “Дарё”

    Муқаддасхон Холматованинг айтишича, эри ва у қурган уй қайнонасининг номида бўлган. 2019 йили қайнонаси ушбу уйни Муқаддасхон Холматованинг турмуш ўртоғига ҳадя сифатида берган. 

    Мен болаларни олиб уйдан чиқиб кетганимдан сўнг, эримдан алимент талаб қилиб, шикоят қилгандим. Шу сабаб эримнинг акаси унга маслаҳат бериб, онаси томонидан ҳадя қилинган ўзимизнинг уйимизни яна қайтариб онасининг номига ўтказишга кўндирган. Яъни мени уйга даъво қилади деб, уйни яна қайнонам номига ўтказишган. 2022 йил қайнонам оғир касаллик сабаб, тўрт ой ётиб қолган. Қайноғам шу пайт қайнонамни уйига олиб кетиб қараган. Ва ғаразли нияти — уйни ўз номига олишга эришган. Қайнонам эса шу воқеадан сўнг, бир ой ўтиб, вафот этган, — дейди аёл.

    Муқаддасхон Холматованинг билдиришича, бу уй 2022 йилда сотувга ҳам қўйилган. Аммо аёл ва унинг беш нафар фарзанди шу уйда рўйхатда тургани сабаб, сотилмаган.

    Фото: Telegram

    “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жаҳонгир Юнусовнинг маълумот беришича, Баҳодир Холматов (уйни бузиб ташлагани айтилаётган фуқаро) марҳум укаси Фарҳод Холматовнинг бола-чақаси ва аёлини уйига киритмаган бўлса-да, укасининг ўғлига ғамхўрлик қилишини айтган. Марҳумнинг қизлари ҳам борлигига эса эътибор қаратмаган. 

    Уйи бузиб ташлангани айтилаётган аёлнинг журналистларга гапириб беришича, марҳум турмуш ўртоғи жонига қасд қилишидан тўрт кун олдин унга қўнғироқ қилиб, акаси уйни номига ўтказиб олиб, қайтариб бермаётганини, шу сабаб ўзини бирор нима қилиб қўйишини айтган. 

    Жаҳонгир Юнусов.
    Фото: “Дарё”
    Хўжайним 2022 йилнинг 4 май куни менга қўнғироқ қилиб, йиғлаб кечирим сўради. “Аяси менинг виждоним қийналяпти, акам уйни қайтиб бермаяпти, берса болаларимни олиб келаман дегандим. Телефон қилсам, телефонларимни кўтармаяпти. Нима қилишни билмаяпман, ўзимни бирор нима қилиб қўяман”, деганди. Шу мулоқотимиздан сўнг, тўрт кун ўтгач, 8 май куни эрим ўзини осиб қўйди, — дейди марҳум Форҳод Холматовнинг беваси.

    “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жаҳонгир Юнусовнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан маҳаллада сайёр суд бўлиб ўтган ва Муқаддасхон Холматова ҳамда фарзандларини уйга мажбурий тартибда киритиш бўйича суд қарори қабул қилинган. Суд қарори Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2023 йилнинг 14 ноябрь куни ижро этилиши белгиланган. Бироқ, якшанба куни аёлнинг қайноғаси Баҳодир Холматов номаълум сабабларга кўра уйни техникалар ёрдамида буздириб юборган. Айни пайтда уй яшаш учун яроқсиз ҳолаг келиб қолган.

    “Дарё” журналисти аёлга тегишли экани айтилаётган уйни бузиб ташлаган Баҳодир Холматов билан мулоқот қилиб, унинг ҳаракатига изоҳ олишга уринди. Аммо Баҳодир Холматов гаплашиш имкони бўлмади.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    17.11.2023, 18:15   Изоҳ (0)   31552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 декабрдан оширилаётган нафақа ва пенсия миқдорлари ҳақида маълумот берилди

    17.11.2023, 18:07

    “Малайзияликлар Ўзбекистонга қорни томоша қилиш учун келади” — Малайзия элчихонаси Туризм департаменти директори Нор Шазлй Бин Азми

    17.11.2023, 17:45

    Самарқанддаги боғча газдан узилиб, сифатсиз кўмирда иситилаётгани айтилди

    17.11.2023, 17:35

    Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

    17.11.2023, 17:08

    Ўзбекистонда доллар расмий курси ошди

    17.11.2023, 16:18

    Сариосиёда фуқаро авиацияси фаолияти тикланади

    17.11.2023, 16:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.