Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 9,90 сўмга кўтарилиб, 12 280 сўм бўлди. Евро 11,97 сўмга ошиб, 13 327,48 сўм бўлди. Рубль 0,17 сўмга пастлаб, 137,86 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 270,10 сўм бўлганди. Евро ҳам тушиб, рубль кўтарилганди.
Изоҳ (0)