БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбоева 16 ноябрь куни Ўзбекистонга келди ва ТИВ раҳбари билан учрашув ўтказди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбаева хоним билан учрашишдан мамнунмиз”, — деб ёзган вазир Бахтиёр Саидов ўз саҳифасида.
Қайд этилишича, учрашув давомида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистон йўналишида илгари сурилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
Роза Ўтунбаева 2010 йил 7 апрелдан 2011 йил 1 декабргача Қирғизистон президенти бўлган. 2022 йил 2 сентябрда БМТ бош котибининг махсус вакили этиб тайинланган.
Изоҳ (0)