Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка чақирди.
“Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирамиз. Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг таъкидлашича, трансафғон темирйўлини барпо этиш ташаббуси айнан мана шу мақсадга хизмат қилади.
“Ўзбекистон афғон халқига бундан буён ҳам зарур ёрдамни бериб боради. Термиздаги логистика хаби орқали гуманитар кўмак кўрсатишни, Таълим марказида эса афғон фуқароларини ўқитишни фаол давом эттирамиз”, — деб таъкидлади давлат раҳбари.
Изоҳ (0)