БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини ҳал этиш йўлида бирлашишга чақирди.
“Афғонистонни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш — бу катта хато бўлади. Инкор қилиш, яккалаб қўйиш ва санкциялар қўллаш оддий афғон халқининг аҳволини янада оғирлаштирмоқда”, — деди президент.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, халқаро хавфсизлик Афғонистондаги жараёнлар билан бевосита боғлиқдир. Ушбу мамлакатда янги вазият вужудга келган бўлиб, у афғон масаласини ҳал этишда ўзига хос ёндашувларни талаб этмоқда.
“Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик лозим, деб ҳисоблаймиз. Афғонистоннинг музлатилган халқаро активларини бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш учун мақбул механизмларни ишлаб чиқишга чақирамиз. Бизга тинч ва барқарор, минтақавий ҳамкорлик жараёнларида иштирок этадиган, қўшнилари ва бошқа мамлакатлар билан ўзаро манфаатли шериклик учун очиқ Афғонистон керак”, — деб қайд этди президент.
Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан туриб, дунё ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини ҳал этиш йўлида бирлашишга чақирди. Бу борада БМТ раҳнамолигида Афғонистон бўйича биргаликда ишлаб чиқилган, вазиятга мослашувчан ва конструктив позицияни белгилаш принципиал жиҳатдан муҳим, деб ҳисоблашини айтди.
Изоҳ (0)