• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рамзан Қодировнинг Қуръон ёққан йигитни калтаклаган ўғли яна бир мукофот билан тақдирланди. Унинг орденлари сони 6 тага етди

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров ислом динини мустаҳкамлаш ва унинг қадриятларини ҳимоя қилишга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун 1-даражали “Ислом динига хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.

    Фото: Чеченистон раҳбарининг матбуот хизмати

    Сентябрь ўрталарида 15 ёшли Адам Қодиров Қуръонни ёқиб, диндорларнинг туйғуларини ҳақоратлашда айбланаётган волгоградлик Никита Журавелни Чеченистон тергов изоляторида калтаклагани акс этган видео эълон қилинганди. Рамзан Қодиров ўғлининг қилмишидан фахрланишини айтган. Шундан сўнг давлат ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг юқори мартабали вакиллари, ҳукуматпараст “ҳуқуқ ҳимоячилари” видеога фақат изоҳ берди (шунда ҳам ҳаммаси эмас). Бироқ мурожаатларга қарамай, аслида нима бўлганини тергов қилиш учун ҳеч қандай иш амалга ошрилмади. 

    4 октябрь 

    База нашри ҳуқуқ-тартибот идоралари ниҳоят Қодиров ўғлининг Журавелга ҳужуми бўйича терговни бошлагани ва буни Грозний полициясига топширгани ҳақида хабар берди. Аммо,бир неча соат ўтгач Грозний полицияси Адам Қодиров 15 ёшга тўлгани, яъни жиноий жавобгарлик ёшига етмагани сабабли жиноий иш қўзғатишдан бош тортгани маълум бўлди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бошқа ҳеч қандай муносабат билдирилмади.

    6 октябрь

    Адам Қодировга Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони берилди. Бу ҳақда хабар берган Давлат Думаси депутати Адам Делимхонов Қодировнинг 15 ёшли ўғлини “ўта қобилиятли, ҳар томонлама билимли ва мақсадли йигитнинг ёрқин намунаси” деб атади.

    15 октябрь

    Рамзан Қодиров яна ўғлининг Журавелни калтаклагани акс этган видеони эълон қилди. Видео Чеченистон байроғи фонида Адам Қодировнинг сурати ва “Бўри тузоққа тушиб қолса, қандай қилиб қочиш ҳақида эмас, қандай қилиб қасос олиш ҳақида ўйлайди” деган сўзлар билан бошланади. Видео остида Чеченистон раҳбари кичик Қодировни “чечен халқининг тан олинган муносиб ўғлони” ва “барча мусулмонлар қаҳрамони” деб атаган.

    24 октябрь

    Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов Адам Қодировни республиканинг иккинчи муҳим мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Кичик Қодиров “миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун” тақдирлангани айтилди.

    25 октябрь

    Қорачой-Черкесия Республикаси раҳбари Рашид Темрезов Адам Қодировни республиканинг олий давлат мукофоти — “Қорачой-Черкесия Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Рамзан Қодировнинг ўғли ушбу мукофотга “миллатлараро ва минтақалараро бирдамликни ривожлантириш, анъанавий ислом қадриятларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун” сазовор бўлган ва Темрезов уни “кичик ватани ва Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари” деб атади.

    4 ноябрь

    Адам Қодиров Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик бўлими бошлиғи этиб тайинланди. “Ҳурматли жиянимнинг бундай лавозимга тайинланиши мутлақо адолатли. Адам Рамзонович болалигиданоқ ўзини муносиб инсон сифатида кўрсатди, унинг учун ор-номус ва қадр-қиммат тушунчалари биринчи ўринда туради”, деб ёзди Делимхонов кичик Қодиров ҳақидаги янги постида.

    5 ноябрь

    Рамзон Қодиров Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси, Қорачой-Черкесия муфтийси Исмоил-Хожи Бердиев ўғли Адамни 1-даражали “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлагани ҳақида хабар берди.

    7 ноябрь

    Адам Қодиров “Кабардин-Болқор Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. “Рамзан Ахматович президентимиз Владимир Путин томонидан ўзига юкланган вазифаларни муносиб бажариб, мамлакатимиз хавфсизлиги ва яхлитлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Фарзандларини ҳам шундай руҳда тарбиялаяпти”, деди вилоят раҳбари Казбек Коқов. У 15 ёшли Қодиров қандай хизматлари учун орден олганига аниқлик киритмаган. 

    9 ноябрь

    Адам Қодиров ва унинг икки акаси, 18 ёшли Ахмат ва 16 ёшли Эли Чеченистон парламентининг энг олий “Ватан шарафи” ордени билан тақдирланди. Республика маъмурияти улар “ёш авлод учун ёрқин ўрнак” эканини таъкидлади. 

    Адам Қодировнинг ютуқлари

    Адам 15 ёшда. Делимхановнинг сўзларига кўра, кичкина Қодиров ҳофизи Қуръон ҳисобланади. Бундан ташқари у турли фанларни яхши ўқийди, тарихга, тил ўрганиш ва адабиётга қизиқади. Тактик ўқ отиш бўйича 10-очиқ чемпионатда у биринчиликни қўлга киритган.

    Ундан олдин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Қодирова бош вазирнинг ижтимоий блок бўйича ўринбосари этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди. 

    16.11.2023, 09:17   Изоҳ (0)   7052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамзан Қодиров ўғли Қуръон ёққан йигитни урганига билвосита муносабат билдирди 

    17.08.2023, 17:25

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    20.09.2023, 21:35

    Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли вазирликда юқори лавозимга тайинланди 

    13.11.2023, 18:53

    Эрон президенти ҲАМАСдан урушга қўшилиш бўйича чақириқларни бас қилишни сўради

    16.11.2023, 00:25

    Намойишга чиққан Исроил тарафдорлари, одамларни босиб қолган туннел, шотландча пирог чемпионати — 15 ноябрь суратлари

    15.11.2023, 23:37

    Давлат тили рус бўлмаган мамлакат фуқароларига Россияда айрим касбларда ишлашни чеклаш таклиф этилди 

    15.11.2023, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.