АҚШ президенти Жо Байден Хитой раиси Си Цзиньпинни олдингидек диктатор дея ҳисоблашини маълум қилди. Бундай баёнотни у Хитой етакчиси билан Сан-Франсискода ўтказилган икки томонлама учрашувдан кейин билдирди.
“Менга қаранглар, ахир ростдан ҳам диктаторку. У ҳукумати бизникидан мутлақ фарқ қиладиган коммунистик давлатни бошқараётган шахс сифатида диктатор. Буни рад этиш ёки бу борада баҳслашиш имконсиз”, — дейди Байден.
Шунингдек, АҚШ президенти Хитой етакчисини Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига аралашишдан “огоҳлантирганини” қўшимча қилди. Жо Байден бундан олдин ҳам Си Цзиньпиннинг бошқарув усули “диктаторларга хослиги” ҳақида бир неча бор айтган эди.
Хитой томони Қўшма Штатлар президентининг баёнотига ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
АҚШ президенти ва Хитой етакчисининг икки томонлама музокаралари салкам 2 соат давом этди. Музокаралар давомида Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ ўртасидаги эҳтимолий можаро улкан оқибатларни юзага келтириши ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Пекин ва Вашингтон тўғридан тўғри ҳарбий қарама-қаршиликдан қочиш учун ҳамма нарсани қилишлари керак. Шунингдек, Хитой етакчиси Хитой—Америка муносабатларини “ёрқин келажак” кутаётганини билдирди.
Изоҳ (0)