Хитой раҳбари Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш, шунингдек, АҚШ прездиэнти Жо Байден билан музокаралар ўтказиш учун Сан-Франсискога етиб келди, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, Си Цзиньпин 15 ноябрь куни Жо Байден билан учрашади, кейин эса саммитдаги иштирокини бошлайди. АҚШ ва Хитой етакчилари ўтган бир йил ичида биринчи марта юзма-юз учрашади ва бу мамлакатлар ўртасидаги сиёсий зиддиятни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Хитой етакчиси охирги марта Қўшма Штатларга 6 йил олдин ташриф буюрган.
Аввалроқ АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг Тайван туфайли кескинлашиши ва Пекиннинг Вашингтон билан можаронинг олдини олиш учун алоқа қилишдан бош тортиши учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида айтилган эди.
Изоҳ (0)