Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенция си Тошкентда бўлиб ўтмоқда.
Ушбу конвенция да иштирок этиш учун афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳам Тошкентга ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь санасида “Ҳумо Арена”да бокс кечаси ҳам ўтказилади. Унда ўзбекистонлик боксчилар Мужибилло Турсунов, Миразизбек Мирзахалилов, Абдумалик Ҳалоков ҳамда Баҳодир Жалоловлар иштирок этади. Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд ушбу бокс кечасининг махсус меҳмони бўлади.
Изоҳ (0)