Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенция сини Тошкент шаҳрида ўтказади.
Марказий Осиё давлатлар ичида илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли тадбир 12—17 ноябрь саналарига белгиланган. Тадбирда бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, 17 ноябрь санасида “Ҳумо Арена”да бокс кечаси ҳам ўтказилади. Унда ўзбекистонлик боксчилар Мужибилло Турсунов, Миразизбек Мирзахалиловлар иштирок этади. Шу билан бирга, Марказий Осиё WBC камари учун Анвар Туропов ва Суҳроб Қаюмовлар жанг қилади.
Афсонавий боксчи Майк Тайсон видеомурожаат йўллаб, Тошкентга келаётганини тасдиқлади.
Аввалроқ, Костя Сзю, Эвандер Ҳолифилд каби бокс юлдузлари ҳам видеомурожаат йўллаб, Ўзбекистонга келаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)