Тошкентда 15 ноябрь, сешанба куни LIFT промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган катта профессионал бокс оқшомига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман аввалида WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзбекистонлик бокс афсонаси Руфат Рисқиевга WBC’нинг махсус медалини топширди ва ўз тилакларини билдирди.
Шунингдек, ўзининг 50 ёшини нишонлаётган яна бир ўзбекистонлик боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевга миллий тўн совға қилинди.
Изоҳ (0)