Тошкент шаҳрининг икки тумани: Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 16 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Мирзо Улуғбек тумани: “Заковат”, “Ижодкор” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Ёш авлод” (Иқбол) МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)