• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Эркак киши касб ва хотин танлашда адашмаслиги керак” — хонандаликдан кетган, театрдаги маошидан қониқмаган ва Ғафур Ғуломга куёв бўлган Жавоҳир Зокиров 51 ёшда (фото, видео)

    Томошабинларга салбий роллари билан яхши таниш бўлган актёр Жавоҳир Зокиров 9 ноябрь куни 51 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан ота-онасининг қарори сабаб “Болалар”ни тарк этишга мажбур бўлган, турмушда омадсизликка учраган ва айни кунларда энг қиммат гонорар оладиган актёр даражасига эришган Жавоҳир Зокировнинг ҳаёт ва ижодига назар ташлаймиз.

    “Илк ролимни тўрт ёшимда ижро этганман”

    Зокировлар сулоласининг машҳур вакиллари Жамшид ва Гавҳар Зокировалар хонадонида дунёга келган. Аммо илк ролини ота-онасининг иштирокисиз ижро этган. Яъни айримлар ўйлагандек, актёрга ота-онасининг ҳурмати сабаб роллар берилмаган.

    Фото: Коллаж

    — Илк ролимни 4 ёшимда ижро этганман. Ўшанда ҳамма болалар қатори боғчага борардим. Бир куни боғчамизга тасвирга олиш гуруҳи келган ва ролга тўғри келадиган болани излашган. Тўғриси, у пайтда қандай ролни ижро этганимни ҳам эслолмайман. Суратга олиш гуруҳининг шошилиб ишлаши, кимдир бақириши, “стоп, матор!” каби гаплар кино ҳақида илк тасаввуримни уйғотган. Ундан кейин олти ёшимдан бошлаб ота-онамга “Ўғлингиз фалон спектаклда рол ижро этиб бера оладими?” деб таклиф этишган. Санъаткорнинг фарзанди ўзи истаса-истамаса ҳам шу соҳанинг таъсирида улғаяди. 14 ёшимда “Юлдузли тунлар” спектаклида энг катта ролларимдан бири Бобурнинг болалик чоғларини ижро этганман. Аммо ўсмир ёшдан қўшиқчиликка қизиқишим ортиб, театрга бўлган қизиқишим сўнган, — дейди Жавоҳир Зокиров.

    “Пулсизлик сабаб, Жавоҳирга палто олиб беролмаганмиз”

    Жавоҳир Зокиров машҳур санъаткорларнинг фарзанди бўлса-да, оиласи молиявий қийинчиликлардан ҳоли бўлмаган. Актёр бу ҳақида эслашни истамайди, аммо онаси актриса Гавҳар Зокирова шундай хотирлайди:

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Театрдан оладиган маошимиз ниҳоятда кам эди. Унинг устига ўшанда энди икки хонали квартирага кўчгандик. Уй таъмирталаб ва ниҳоятда қаровсиз эди. Балкон қисмининг ромлари йўқлиги учун ғир-ғир шамол эсарди. Кеч кузга бориб уй совиб кетган, шунда қайнонам раҳматли сандиғидаги энг қадрли матони сотиб, ром олишимизга пул берганди. Эр-хотин тинимсиз ишласак ҳам ҳеч рўзғоримиз тўлмасди. Қизимиз Оҳиста Жамшидни мусиқа мактабига берганмиз, унга фортепиано олишимиз керак бўлган. Ўшанда қайнонам ва онам пенсияларидан пул тўплаб, мусиқий асбоб олиб беришганди. Учинчи синфда Жавоҳирга палто ололмадик. Ўшанда қайнопам Луиза қизи Наргизнинг эски палтосини берди. Унинг қўнғироқчаси ва пирпираги бор эди. Ўшанда Жавоҳир “Бу қизларнинг палтоси, киймайман”, деб роса тўполон қилганди. Бошқа иложим бўлмагани учун уни кийишга мажбурлаганман. Ҳаётимизда бу каби мисоллар жуда кўп. Айримлар ўйлаганидек бугунги кунларга етиб келишимиз осон кечмаган.

    Руслан Шарипов сабаб тузилган “Болалар” 

    Ўсмирлик даврида қизиқишлар ўзгаради. Болаликдан театрда улғайган Жавоҳир Зокировда ҳам бирдан хонандаликка қизиқиш пайдо бўлди.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — У пайтда мактабда ўқирдим. Мен ҳам ҳамма ёшлар қатори замонавий қўшиқларни тинглаб юрардим. Бир куни Баҳодир Пўлатов исмли дўстим келиб, мусиқий гуруҳ тузиш нияти борлигини айтди. У Тоҳир билан бир мактабда ўқир ва уни яхши билар экан. Хуллас, биз маслаҳатлашиб раҳматли Руслан Шарипов билан учрашдик, — дейди Жавоҳир Зокиров.

    Тоҳир Содиқов бежиз Жавоҳир Зокиров билан учрашишни истамаган. У пайтлари Руслан Шарипов Жавоҳирнинг аммаваччаси Наргиз Зокирова билан оила қурганди. Йигитларнинг таклифи Жавоҳир Зокировга маъқул келиб, уни Руслан Шариповнинг уйига етаклаб боради. Ўша пайтлари замонавий ўзбек қўшиқларини яратишда Руслан Шариповга тенг келадиган бастакор йўқ эди. У йигитларнинг таклифини эшитиб, “Болалар” номи остида гуруҳ ташкил қилиш таклифини киритади. “Болалар” гуруҳининг илк таркибида Баҳодир Пўлатов, Ҳусан Содиқов (Тоҳир Содиқовнинг акаси), Жавоҳир Зокиров, Наргиз Зокирова, Тофик Мордухаев, Тоир Одилов ва Тоҳир Содиқовлар бўлган.

    “Ота-онам ‘Болалар’дан кетишимни истаган”

    Ташкил этилганига кўп ўтмай “Болалар” катта машҳурликка эришди. Уларнинг қўшиқлари кириб бормаган ёшлар клублари қолмади ҳисоб. Аммо негадир Жавоҳир Зокировнинг ота-онаси ўғли бу гуруҳ билан чекланиб қолишини истамади. Ва уни Россиядаги машҳур ВГИК институтида ўқишга кўндиришди.

    Фото: Instagram

    — Ота-онамнинг қарорига қарши чиққанман. Чунки гуруҳ билан гостроль сафарлари бораётган, қўлимиз пул кўрган пайтлар эди. Ўқишга кирсам ҳаммаси бошидан бошланарди. Аммо ҳозир ота-онамнинг ўша пайтдаги қарори тўғри бўлганига амин бўлдим. Тўғри, актёрликда қобилият муҳим, аммо профессионал бўлишни истаган актёр албатта, таҳсил олиши керак, — дейди Жавоҳир Зокиров.

    “Талаб қиладиган ойлигим раҳбарларга ёқмайди”

    Жавоҳир Зокиров институтни тамомлаб, собиқ Ҳамза номидаги театрга ишга киради. Аммо у ерда узоқ вақт фаолият юритолмайди. Театрдан кетишга қарор қилганини эса қуйидагича изоҳлайди:

    Фото: Скриншот

    — Маош кам, тайинли сценарий йўқ. Одам кўнгли тўлмаган ишни қилмаслиги керак. Ҳозир ҳам театрга қайтишга тайёрман, аммо талаб қиладиган ойлигим раҳбарларга ёқмаслиги аниқ. Ижодкор ҳеч нарсани ўйламай, фокусини фақат ижодга қаратиши учун олаётган маошидан қониқиши керак, — дейди актёр.

    Хориж фильмидаги роли

    Фото: Instagram

    Ўзбек кино оламида энг кўп гонорар оладиган актёрлардан бири Жавоҳир Зокиров 2011 йилда Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида суратга олинган режиссёр Эрмек Турсуновнинг “Май ойининг етти куни” фильмида бош роллардан бири Ҳасан образини гавдалантирган. Фильмда Жавоҳир Зокиров билан биргаликда машҳур актриса Евгения Лоза ва актёрлар Владимир Яглич, Сергей Угрюмов роль ижро этган.

    “Салбий ролга кўпроқ пул тўлашади”

    Жаҳоҳир Зокиров ижодида ижобий роллар ниҳоятда кам. У ижро этган салбий роллари эса томошабинлар нафратини уйғотиши аниқ. Актёр нега фақат салбий роллар ижро этишини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Facebook.com

    — Яширмайман, салбий ролларга кўп пул тўлашади. Чунки кўп актёрлар салбий ролларни рад этишади. Салбий роль актёрдан катта энергия талаб қилади. Ёниб ишлаш эса менга ёқади. Шунчаки кирди-чиқди ролни ўйнагим келмайди. Роль катта-кичик бўлишидан қатъий назар сценарийга “ёпиштириб” қўймаган бўлиши керак. Баъзан сценарий ёқмайди, аммо продюссер гонорарини тўлашга тайёр эканлигини айтади. Шундай ҳолатда кўзни юмиб пул учун ролга рози бўласиз. Аммо барибир кўнглим тўлмай ижро этганим ўзимга сезилади, — дейди актёр.

    “Уч марта уйланганман”

    Жавоҳир Зокиров омадли актёр, аммо шахсий ҳаётида муваффақиятга эришгунига қадар анча йилларни йўқотган. У омадсиз турмушлари ҳақида гапиришдан оғринмайди.

    Фото: Facebook.com

    — Уч марта уйланганман. Илк марта 30 ёшимда уйланганман. Биласизми, кеч ёки эрта деган нарсани тушунмайман, бизда ёш уйлантириб қўйишади-ку. Ўзи эркак киши 30-40 ёшида секин ўзини таниб, эркаклигини ҳис қилади, деб ўйлайман. Европада кеч турмуш қурилади, улар оила қанақа бўлиши керак, қандай муносабат қуриш кераклигини тушуниб олади. Бизда буни билишмайди, фақат уйлантириб қўйишса бўлди. Бу нарсага жиддий қараш керак. Шунинг учун кеч уйланганман. Мен ўзимни ўзим оқлаётганим йўқ. Лекин ўйлашимча, вояга етган боладан “Уйланишга тайёрмисан”, деб сўраш керак. Фарзандли бўлгандан кейин, илм бериш, ўқитиш, ҳаммасига тайёр бўлиши керак. Биринчи турмушимдан бир йил ўтиб ажрашганман. Иккинчи аёлим билан ҳам бир йил яшаб, ажрашганман. У ҳар хил бўҳтонлар тарқатиб, ҳамма ерга хат ёзган, — дейди Жавоҳир Зокиров.

    “Аёлим ишламаганда менга қийин бўларди”

    Актёр учинчи бор буюк ўзбек ёзувчиси ва шоири Ғафур Ғулом авлоди бўлмиш Шаҳризод Ғуломова билан оила қурган. Ҳозирда уларнинг бир қиз ва икки ўғли бор.

    Фото: Instagram

    — Аёлим инглиз тили таржимони бўлиб ишлайди. Баъзи пайтлар мендан ҳам яхшироқ пул топади. Агар у ишламаганда, менга анча қийин бўлган бўларди. Чунки актёрларнинг гонорари кўп кўрингани билан доимий эмас. Баъзан умуман ролларга чақиришмайди, баъзида эса чақирганларига боргим келмайди, — дейди актёр.

    “Эркак икки масалада адашмаслиги керак”

    Жавоҳир Зокиров эркак киши иккита қарорни қабул қилишда адашмаслиги кераклиги ҳақида ҳам гапирган.

    Фото: Instagram

    — Ҳаётда хато ва камчиликлар бўлади, уларсиз нимагадир эришиш мушкул. Аммо эркак киши иккита қарорни қабул қилаётганда адашмаслиги керак. Биринчиси касб, иккинчиси эса хотин танлашда, — дейди актёр.

    Ўзбекистондаги энг “қиммат” актёр

    Ҳозирги кунда ўзбек киносидаги энг қиммат актёр Жавоҳир Зокиров ҳисобланади. Унинг бир ижодий куни 500 АҚШ долларига баҳоланади. Аммо актёрни ролга кўндириш, у билан ҳамкорлик қилиш осон эмас. Ижодкорнинг ўзига хос феъл-атвори ва принциплари бор.

    Фото: Instagram

    — Ҳамиша яхши ижод тарафдориман. Бизда ҳам яхши ижодкорлар бор. Имкон бўлса Голливуд даражасидаги фильмларни ҳам ярата оламиз. Ажратилган пуллар ярим йўлда ушланиб қолмай, фақат ижодга сарфланиши керак, — дейди Жавоҳир Зокиров.

     

    15.11.2023, 12:08   Изоҳ (0)   45974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркман йигити билан оила қурган, концерти куни отасидан айрилган ва севимли ўгай она бўла олган Мавлуда Асалхўжаева 60 ёшда (фото, видео)

    17.10.2023, 12:59

    Тиббиёт институтига киролмаган ва оиласи сабаб театрдан кетишга мажбур бўлган “жайдари келин” — Муножат Алимбоева 42 ёшда (фото, видео)

    13.11.2023, 12:01

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео) 

    13.11.2023, 14:05

    Зулхумор Мўминова 63 ёшда: Москва метросида фаррошлик қилган, санъаткор билан турмуши узоққа бормаган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли (фото, видео)

    14.11.2023, 11:52

    Леонардо Ди Каприо 49 ёшда: маҳоратли актёр, эколог ва ҳалигача бўйдоқ йигитнинг болалиги, шахсий ҳаёти ҳақида

    13.11.2023, 18:27

    Instagram: Охунжон Мадалиевнинг ўғли уйланди, блогер Азода унаштирилди, Ҳосила Раҳимова хонадонида ҳам тўй

    14.11.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.