• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХ муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш тартибини ишлаб чиқди

    Давлат хавфсизлик хизмати “Ўзбекистон муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш ва ягона реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларини белгилаш ва тоифалаштириш, ушбу объектларда МАИ субъектлари томонидан киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли талабларни бажариш, шунингдек, МАИ объектларининг ягона реестрга киритиш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ.

    Буйруқ лойиҳасига мувофиқ, МАИ объектларининг реестрига киритиш учун МАИ объектлари сифатида белгилаш ва тоифалаштиришнинг вақтинчалик тартиби белгиланади.

    МАИ объектларини тоифалаштириш уларда юз бериши мумкин бўлган турли киберхавфсизлик ҳодисалари натижасида жамоат ва давлат хавфсизлигининг ҳаётий вазифалари, мудофаа қобилияти, иқтисодий барқарорлик ишдан чиқишига, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги, қонун устуворлиги бузилишига ёки аҳоли ҳаётий фаолиятининг хавфсизлиги пасайишига, шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлигига зарар етишига олиб келувчи кибертаҳдидлардан ҳимояланганлик даражасини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

    Ахборотлаштириш тизимлари эгаси ахборотлаштириш тизимини МАИ объекти экани ҳақида қарор қабул қилади.

    МАИ объектига учта тоифадан бири берилиши мумкин – “юқори”, “ўрта” ва “паст”.

    МАИ объектларини белгилаш ва тоифалаш ушбу объектларда МАИ субъектлари томонидан киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли талабларни бажариш, шунингдек, МАИ объектларининг вақтинчалик реестрига киритиш учун шароит яратади.

    Рейестрга ҳар бир МАИ объекти тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:

    • МАИ объектининг номи;
    • Мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқий асосларда МАИ объектига эгалик қилувчи субъект тўғрисидаги маълумотлар;
    • МАИ объектида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган ходим тўғрисида маълумотлар;
    • МАИ объектининг татбиқ қилиш даражаси ва вазифаси;
    • МАИ объектида фойдаланиладиган техник ахборотлаштириш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар ҳамда уларнинг лицензияси ва ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича мувофиқлик сертификати ҳақида маълумот;
    • МАИ объектини умумий телекоммуникация тармоғи, шунингдек интернет тармоғига уланиши ҳақида маълумот;
    • МАИ объектида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашнинг ташкилий ва техник чоралари;
    • МАИ объектига нисбатан ахборот хавфсизлиги таҳдидлари ва қоидабузарлик тоифалари ҳақида маълумотлар;
    • МАИ объекти фаолиятида ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисаси натижасида хатолик юз берганда ёки у ишдан чиққан тақдирда, юзага келиши мумкин бўлган оқибат ва зарарлар.

    Ўзбекистонда кибержиноятчилик

    Мамлакатда 2020 йилда ахборот технологиялари соҳасида 106 та жиноят қайд этилган. 2021 йилда бу кўрсаткич 2 281 тани, 2022 йилда эса бир йил аввалгидан икки баравар, 2 йил аввалгидан 40 баравар кўпайиб, 4 332 тани ташкил этган. Йил давомида қайд этилган ҳолатларнинг 3 372 таси ёки 82 фоизини банк пластик карталардан пул маблағларни талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлардир.

    15.11.2023, 11:11   Изоҳ (0)   5935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди

    16.04.2022, 20:38

    Ўзбекистонда фуқаролар кибержиноятчиликка қарши курашгани учун тақдирланади

    23.02.2023, 10:32

    Тошкентда киберхавфсизлик бўйича ўқув ва илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

    25.09.2023, 13:29

    “Кўмир таъминот”нинг Тошкент вилояти филиали раҳбари омбор мудири билан 800 тоннага яқин кўмирни талон-торож қилгани аниқланди

    15.11.2023, 10:08

    Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлашга кетаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

    15.11.2023, 09:59

    Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси тайинланди

    15.11.2023, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.