Актриса Зулхумор Мўминова бахт ва умид ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Суғдиёна» газетаси.
«Инсон ҳар куни, ҳамма жойда, ҳар доим ҳам бахтли бўла олмайди. Бироқ бахтсиз онларимиз ҳам аслида бахтли дамларимиз эканлигини орадан йиллар ўтгач тушунаркансиз. Чунки сиз уларни яшаб ўтдингиз ва умид-ла яшашда давом этяпсиз, – деди актриса.
Умид менга куч берадиган туйғу! Ўғлимнинг исмини ҳам шунинг учун Умид деб қўйганман. Умидимни ер-у кўкка ишонмайман. Ҳозир хорижда ўзи севган иши билан машғул. Кун давомида ҳамма онадек ‘Болам, нима единг? Вақтида ухла’, деб ёниб-куяман, интернет орқали кўришмасам, ухлай олмайман. Унга суяниб, ишониб яшайман.
Нималардан умид қилиб яшаяпман? Ўйналмаган ролларимни ижро қилишдан, айтилмаган қўшиқларимни куйлашдан, дунё бўйлаб саёҳат қилишдан, хуллас, бир олам! Тил ўрганишни, гитара чалишни истайман. Бу болаликдаги орзуларим. Бугун шу орзулар йўлида ҳаракат қиляпман».
Изоҳ (0)