Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳақида бадиий фильм суратга олинмоқда.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган “Енгилмас. Токиога йўл” фильми бўйича видеоролик эълон қилинди. Кинокартинанинг суратга олиш ишлари давом этмоқда.
“Ушбу фильмда Токиода бўлиб ўтган Токио—2020 Олимпия ўйинларида ғалабага эришиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ўзбек ўғлони Баҳодир Жалоловнинг халқаро ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади”, — дейилади хабарда.
Фильм сценарийси Сергей Кузмених, Нурилло Нарзуллаев ва Султонбек Аббосов томонидан ёзилган. Бош ролни Улуғбек Қодиров ижро этмоқда.
Изоҳ (0)