Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 5-октябрь, пайшанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритди.
+92 кг вазн тоифасининг финалида баҳс олиб борган Баҳодир финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкабаев устидан яна бир бор ғалаба қозонди.
Шунингдек, Жалолов ярим финалда Париж—2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир аввалги босқичларда тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновни катта устунлик билан доғда қолдирганди. Ярим финалда эса хитойлик Байикевузи Данабиэкени 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)