• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бирорта нормал инвестор Ўзбекистонга келмайди” — брокерлар валюта конвертацияси тартибига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида

    Марказий банк Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид идоралараро қарор лойиҳасини муҳокамага қўйганди. Тузатишларда тадбиркорлик субъектлари томонидан чет эл валютасини харид қилиш устидан назоратни кучайтириш таклиф этилмоқда. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Тошкент” Республика фонд биржаси бошқаруви раиси Георгий Паресишвилининг Spot га маълум қилишича, Марказий банк томонидан таклиф этилаётган валютани тартибга солишдаги ўзгартиришлар мамлакатда инвестиция муҳити ва хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон фонд бозорига кириши учун катта хавф туғдиради.

    “Таклиф этилаётган қўшимча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинса, хорижда валюта сотиб олиш ва олиб чиқиш тартиби жуда мураккаблашади — у ҳозир ҳам осон эмас. Натижада фонд бозоримиз жиддий хорижлик инвесторлар учун эшиклар ёпилади. Бирорта нормал инвестор валюта хариди ва уни ечиб олишда кўплаб мураккаб ҳужжатларни талаб этиладиган бозорга киришни хоҳламайди”, — дейди у.

    Паресишвилининг сўзларига кўра, хорижий инвесторлар томонидан валюта конвертацияси ва даромадларни репатриация қилиш жараёнини мураккаблаштириш инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатади, чунки капитални олиб чиқиб кетиш йўлидаги тўсиқлар мамлакатга хорижий инвестициялар оқимини камайтиради. Валюта хариди ва капитални олиб чиқиб кетишдаги чекловлар оқибатида Ўзбекистон шунчаки хорижий инвестициялардан маҳрум бўлиши мумкин.

    “Гайкаларни қотириш, инвесторларга чет эл валютасини сотиб олиш ва ўз даромадларини мамлакатдан олиб чиқишни қийинлаштириш нотўғри. Марказий банкдагилар биз тақиқламаяпмиз, шунчаки қўшимча ҳужжатлар сўраяпмиз дейиши мумкин. Аммо бу аслида чекловга олиб келади, чунки бюрократия янада мураккаблашади ва инвесторларга мамлакатдан пул маблағларини конвертация қилиш ҳамда чиқаришида қўшимча харажатни юзага келтиради”, — дея қўшимча қилади Паресишвили.

    Фонд биржаси раҳбарининг таъкидлашича, маҳаллий бозор иштирокчилари ва хорижий инвесторлар Марказий банк томонидан таклиф этилаётган ўзгаришларни валюта либераллашувидан қайтишнинг дастлабки белгиси сифатида қабул қилмоқда. У мазкур лойиҳани бозор иштирокчиларининг барча фикларини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама муҳокама қилиниши кераклигини айтди.

    “Ҳар қандай мамлакатда инвесторлар олдиндан прогонозлар аниқ бўлишини яхши кўради ва аксинча, улар “сюрприз”лар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатларни ёқтирмайди. Улар бир кунга эмас, балки узоқ муддатга инвестиция муҳити ва мамлакатдаги тартиб-таомиллар узоқ вақт ёмонлашмайди деган умидда сармоя киритади”, — дейди мутахассис.

    Ўз навбатида, молиявий таҳлилчи Карен Срапионовнинг таъкидлашича, ҳар қандай чекловлар валютага бўлган талабнинг ортишига олиб келади, чунки одамлар 2017 йилгача мамлакатда бўлган муаммоларни ёдидан чиқармаган ва ҳамон ортга қайтишдан қўрқади.

    Шунингдек, у Ўзбекистонда ноаниқлик юзага келса, инвесторлар ўзларига кўпроқ содиқ бўлган бошқа давлатларга сармоя киритишни афзал кўришларини таъкидлади.

    Portfolio Investments инвестиция компанияси бош директори Мунир Ёқубов Марказий банк томонидан таклиф этилаётган чора-тадбирларни бугунги воқеликда Ўзбекистон бозори учун чекловчи деб атади.

    “Бугунги кунда акциядорлик жамиятлари томонидан маълумотлар, шу жумладан, аудиторлик ҳисоботлари ўз вақтида ва сифатли ошкор этилиши устидан давлат томонидан назорат йўқ. Ҳатто мамлакатдаги энг йирик акциядорлик жамиятлари ҳам қонун талабига биноан IFRС ҳисоботлари ва аудиторлик ҳисоботларини эълон қилмайди. Ўзбекистондаги маҳаллий компаниялар ҳисоботларни эълон қилиш ва ўз вақтида текширувдан ўтишни бошламагунча, хорижликлар томонидан валютани репатриация қилиш бўйича аудит талабини жорий этиш — бунга йўл қўйиб бўлмайди”, — дейди у.

    Portfolio Investments раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозир ҳам Ўзбекистон инвесторлар томонидан хавфсиз бошпана сифатида қабул қилинмаяпти ва валюта назоратини кучайтириш инвестиция муҳитини яхшилашга ёрдам бермайди.

    Аввалроқ мазкур ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар валюта операцияларини чеклаш ёки қатъийлаштиришни эмас, балки амалда мавжуд нормаларга аниқлик киритиш, айрим операцияларни амалга ошириш жараёнини янада соддалаштириш, тарқоқ нормаларни умумлаштиришни назарда тутаётганини маълум қилганди.

    10.11.2023, 11:11   Изоҳ (0)   13375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк тўлов хизматлари учун халқаро пул ўтказмаларининг чекланганига изоҳ берди

    06.09.2023, 10:14

    “Қора бозор”да валюта айирбошлашга қонуний рухсат бериладими? Марказий банк раиси жавоб берди

    27.10.2023, 14:46

    Келгуси 3 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етиши прогноз қилинди

    05.11.2023, 23:35

    Хоразмда 2 дона қадимий билакузукни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

    10.11.2023, 10:44

    Ўзбекистонда хусусий секторда ишловчи аёлларга ажратиладиган ҳомиладорлик пули миқдори 3 баробарга қисқаради

    10.11.2023, 10:29

    Ўзбекистоннинг баъзи жойларида 11 ноябрь куни ёмғир ёғади

    10.11.2023, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.