• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Отамни ерга қўйиб, эртаси куни концертда одамларни кулдирганман” — Дилшод Мусабеков “Дизайн”га DJ бўлиб қабул қилингани ва “ёпилган” катта бизнеси ҳақида (видео)

    “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшод Мусабеков “Дарё”нинг YouTube даги каналига берган интервьюсида “Қувноқлар ва зукколар”даги фаолиятини якунлаб, бозорда сотувчилик қилгани, катта даромад топса-да, ишидан қониқмагани ҳақида сўзлаб берди.

    — “Қувноқлар ва зукколар”даги фаолият узоққа чўзилмайди. Институтни тугатиб, финалда ғолиб бўлганидан кейин ҳеч қандай марра йўқ. Кейин унда иштирок этиб, рўзғор ҳам тебратиб бўлмайди. Инсон ижодни қанчалик яхши кўрмасин, оилали бўлгандан кейин рўзғорни тебратиш ҳақида ўйларкан. Бир дўстимнинг таклифига кўра “Ўрикзор” бозорида дўкон олиб, тадбиркорлик билан шуғулланганмиз. Бир кунда яримта машинанинг пулини топадиган кунларим ҳам бўлган. Ишим жуда оддий эди, маҳсулотларни олиб, қайта сотардим. Ора-чорада одамлар таниб, “Сиз фалончида чиқардингиз-а?” деб эслаб қўйишарди. Даромадим юқори бўлса-да, қилаётган ишимдан завқланмасдим. Кўпчилик мени “Дизайн” жамоасининг асосчиси деб билади. Аммо мен жамоага энг сўнгги қўшилган аъзоман, десам ҳам бўлади. Ўшанда жамоага DJ сифатида таклиф қилишган. Тан оламан, жамоадаги ҳеч биримиз санъат соҳасида таҳсил олмаганмиз. Саъдулла стилист, Қобил машина нарх-навосини чиқарадиган мутахассис, Абдураҳмон бригадир, мен эса тадбиркорлик билан шуғулланардим. Хуллас, келишиб ё санъатни ёки ҳамма ўз ишини давом эттиришни танлашимиз керак эди. Энг қизиғи, жамоа ривожланмагунча бошқа иш билан ҳам шуғуллана олмасдик. Шу боис ҳам ҳаммамиз бир неча йил молиявий томондан қийналганмиз, — дейди Дилшод Мусабеков.

    • Ушбу ҳаволага киринг ва тўлиб видеони томаша қилинг!

    Интервьюда Дилшод Мусабеков 2012 йилги концертдан бир кун аввал отаси вафот этгани ва жанозадан сўнг катта саҳнага чиқишга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Жуда қийин вазият бўлган. Концертдан бир кун аввал, айнан отам оламдан ўтган куни эрталаб яхши кайфиятда барчамизни дуо қилгандилар. Элмурод Ҳақназаров уйимизда қолиб, ҳаммамиз биргалашиб нонушта қилгандик. Отам санъаткор бўлмаса-да, фаолиятимизга эътиборсиз эмасди.

    Ҳатто, ўша куни ҳам “Болаларим саҳнага чиққаниларда мухлислар келса кўксидан итарманглар. Мухлис шунақаки, олқиш билан кўкка кўтаради, истаса бир зумда ерга ҳам туширади. Бундан кейин ўнгланиб олиш қийин бўлади”, деб насиҳат қилгандилар.

    Афсуски, бу учрашув отам билан видолашув онларимиз экан. Репетицияга борганман ва шу билан кечга майитларининг устига келганман. У пайтлар интернет у қадар ривожланмаганди, мухлислар отамнинг ўлимидан хабардор бўлишмаган. Ёдлаганларимни саҳнага чиқиб айтиб берганман, аммо йиғлаб туриб одамларни кулдиришим жуда қийин бўлган, — дейди Дилшод Мусабеков.

    Дилшод Мусабеков устоз санъаткорлардан кўп нарсаларни ўргангани ва ўзи бугунги кунда ёшларга улардек муносабатда бўлолмаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Раҳматли устозимиз Обид Асомов менга қўнғироқ қилиб “Нега ижодга келмаяпсан?” деб койиб қўярди. Репетиция уйларида бўларди. Обид Асомов ўзбек қизиқчилигининг энг кўзга кўринган вакили, мен унинг ёнида кимман?

    Аммо ҳамиша ижодимизга эътибор бериб, ёрдам берарди. Ҳозир ўша воқеаларни эсласам, устозлар менга ёрдам берганчалик меннинг ёшларга нафим тегяптими деб кўп ўйлайман.

    Ҳозир ҳам “устоз-устоз” деб мулозамат қиладиганлар кўп. Ўзимни устозлик даражасига етган деб ҳисобламайман, уларнинг ҳам ҳаракати сохтадек туюлади. “Устоз эмас, ака бўлай, сиз ука бўлинг”, дейман, — дейди Дилшод Мусабеков.

    • Ушбу ҳаволага киринг ва тўлиб видеони томаша қилинг!
    09.11.2023, 10:07   Изоҳ (0)   13737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Укамнинг контракт пулини тўлаш учун арава судраганман”. Дилшод Мусабеков фаолияти аввалидаги моддий қийинчиликлар ҳақида  

    03.07.2023, 14:30

    Дилшод Мусабеков “Дизайн”нинг концерт баннерида кўринмаётган актёрлар ва уни ҳақорат қилган мухлиси ҳақида гапирди (видео)

    05.11.2023, 21:20

    “Бу ер сенга каптархона эмас” — Дилшод Мусабеков ёрдам беришни истамаган дўсти ва қолдирилишига оз қолган концерти ҳақида (видео)

    07.11.2023, 14:42

    Эгизак фарзандларни тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    08.11.2023, 15:48

    Америкалик модел ва тадбиркор Кайли Женнер 1 соат ичида 1 миллион доллар ишлаб топди

    08.11.2023, 11:29

    “Икки йил имтиҳондан йиқилганман” — актриса Юлдуз Ражабова таржимон бўлолмагани ва реп айтиш нияти борлиги ҳақида гапирди

    07.11.2023, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.