Ўзбекистонликлар Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган:
- 18-45 ёш;
- рус ёки инглиз тилини билиш;
- қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
- судланмаган;
Иш ҳақи (ишбай): соатига 10 фунцтерлинг ( тахминан 150 минг сўм)дан бошланади. Фуқаро ҳисобидан:
- Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
- виза тўлови 5 млн сўм ;
- авиачипта.
Номзодлар 2023 йил 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача labormigration.uz да рўйхатдан ўтиши лозим. 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади. Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади.
Изоҳ (0)