Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 ноябрь ҳолатига кўра 32,9 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.
2023 йилнинг 1-октябрида мамлакат захиралари 1,65 миллиард долларга камайиб, 31,03 миллиард долларни ташкил этганди.
Олтин-валюта захиралари апрель ойидан буён илк бор ошди. Унга қадар эса захиралар кетма-кет олти — ҳар ой пасайди. Йил бошидан буён мамлакатнинг “молиявий хавфсизлик ёстиқчаси” 4,73 миллиард долларга камайганди.
Изоҳ (0)