Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган рейс техник сабабларга кўра кечиктирилди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, HY602 рейси Домодедово аэропортидан 7 ноябрь куни амалга оширилиши керак бўлган. Авиакомпания техник мутахассислари самолётни парвозга тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқда.
Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди. Йўловчиларга, шунингдек, компенсация хизматлари ҳам тақдим этилди.
Парвоз вақти ҳақида қўшимча маълумот хабар қилинади.
Изоҳ (0)